Бугунги кунда божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек, вазифа ва функцияларни самарали ва оқилона амалга ошириш учун зарур бўлган юксак касбий маҳоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси сифатида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Келес" темир йўл чегара божхона постида Божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги мутахассислари ташриф буюриб, божхона ходимларига янги турдаги гиёҳвандлик воситалари ҳақида ўқув машғулоти ўтказишди.
Ўқув машғулотида экспертлар гиёҳвандлик воситаларининг янги аналоглари, уларнинг кўринишлари, фош этилган ноқонуний олиб ўтиш усуллари бўйича тушунтиришлар беришди.