Бугунги кунда қуруқликдаги ташқи савдо юкларининг аксарият улуши темир йўл транспорти орқали ташилади. Шу сабаб мамлакатимизда темирйўл соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва ташқи савдо юкларини тезкор ташиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, юкларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувида шаффофликни таъминлаш борасида Божхона қўмитаси томонидан амалий ишлар изчиллик билан олиб борилмоқда.
Божхона қўмитаси Божхона назорати ва расмийлаштирувини тъаминлаш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъулларидан таркиб топган ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг "Чуқурсой техник идора" темир йўл чегара божхона постида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ишчи гуруҳ дастлаб "Оқ кўприк" божхона пунктида бўлишди ва бу ердаги божхона кўздан кечируви жараёнлари амалга оширилиши, шундан сўнг Инспекцион кўрик мажмуасида вагонларни ренгентдан ўтказиш тартиби бирма-бир таҳлил қилинди.
Шунингдек, божхона назорати шаклларини оптималлаштириш, божхона пости функцияларини қайта кўриб чиқиш, темир йўл таркибларини божхона назоратидан ўтказишда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича ходимларга кўрсатмалар берилди. Ахборот тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида ходимларнинг фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланиб, соҳани рақамлаштириш масалалари ҳамда келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.