Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан бошқарманинг ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари бўйлаб ўрганиш ишлари "Аркбулоқ" божхона постида давом этди.
Божхона пости ходимларига, омборлари вакиллари, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига юкларни тезкорлик билан божхона кўригини амалга ошириш, бу жараёнда товарларнинг божхона қиймати, ТИФ ТН коди, товар хусусиятлари, келиб чиқиш давлати ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Ўрганишлар давомида божхона постига қарашли "Highway logistics center" божхона омборидаги божхона кўриги жараёнлари кўздан кечирилиб, божхона пости самарадорлигини , божхона тўловларининг ундирувчанлигини ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.