Ҳудудий тиббиёт бирлашма бошлиқлари учун ўқув курслари ташкил этилди
➡️ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан Тошкент халқаро Вестминстер университетида соғлиқни сақлаш бошқарув органлари раҳбар ходимларининг даврий “Бошқарувчилар мактаби – 2025” махсус интеграцион малака ошириш ўқув курслари бошланди.
✅ Машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти тиббиёт бирлашма бошлиқлари иштирок этмоқда.
‼️ Соҳа бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлик даражасини тизимли равишда ошириб бориш мақсадида ташкил этилган ушбу ўқув курсларида тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, бирламчи тизим фаолиятини янада такомиллаштириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.