Наманганда мактаб директор ўринбосари тест жавобларини сотишда қўлга олинди. У абитуриентларга кимё ва биология фанларидан миллий сертификат олиш учун имтиҳон савол ва жавобларини тақдим қилишни ваъда қилиб, 20 минг доллар талаб қилган. 8 минг доллар ва 156 миллион сўмни олган пайтида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.