Қорасу-4 массивида 9 қаватли уйнинг 9-қаватида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Nova24. Ҳодиса жойига тезкорлик билан фавқулодда хизматлар ҳодимлари етиб келган. ФВБ маълумотига кўра, фожиага газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Хонадондаги эркак газ плитасини ёқиб, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, натижада газ-ҳаво аралашмаси ёниб, ёнғин келиб чиққан. Эркак 9-қаватдан сакраб ҳалок бўлган. Жами олти киши қутқарилган.