Қўқондаги "Халқ банки"нинг мансабдор шахслари ва бир қатор бошқа шахслар бирлашиб, компьютер техникасидан фойдаланиб, 104 миллион сўм моддий ёрдам ва нафақа маблағларини ўзлаштиргани аниқланди. Улар 68 нафар фуқаронинг номига банк карталарини очиб, пулларни банкоматлар орқали нақдлаштирган. Бу ҳолат бўйича Жиноят кодексига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди ва дастлабки тергов ишлари бошланди.