2025-йил январ ойида Ўзбекистон истеъмолчилари учун тўланган кешбек миқдори 92,6 млрд сўмдан ошди. 118,5 миллион чеклар учун берилган бу кешбекнинг энг катта қисми Тошкент шаҳрига (37,1 млрд сўм), Тошкент вилоятига (9,2 млрд сўм), Самарқанд вилоятига (8,5 млрд сўм), Фарғона вилоятига (5,9 млрд сўм) ва Андижон вилоятига (4,5 млрд сўм) тўғри келмоқда.