Президент ижтимоий соҳада давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ривожлантиришга қаратилган тақдимот билан танишди. Бу борада 1,2 миллион ўринли хусусий боғчалар очилиб, қамров 77% га етказилди, 29 минг талаба ётоқхона билан таъминланди ва тиббиётда хусусий сектор улуши ошди. Келгусида 1,2 млрд долларлик соғлиқни сақлаш, 745 млн долларлик таълим ва 100 млн долларлик олий таълим лойиҳалари амалга оширилади. Шунингдек, Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқандда замонавий клиникалар қурилади ва 43 та маданият маркази хусусий секторга берилган бўлиб, яна 127 тасини бериш режалаштирилган.