Бу буюк йўллар...
Олам яралибдики, бошланган азал,
Одам алайҳи салом бошлаган йўллар.
Мағрибдан то машриқ сари қадар
Бобокалонлардан қолган бу йўллар.
Не-не пайғамбарлар ўтган, ўтдилар.
Гадою подшох кезди донишлар...
Гоҳида обод, гоҳида барбод...
Гулу чечакларга бурканган йўллар.
Бу йўлдан бордилар ўғри ва тўғри,
Биргалашиб давон ва сахро кездилар.
Кимнидир оғриди ичи, тўлмади кўнгли,
То қиёмат қадар тугамас йўллар...
Олисдир паёнин биров англолмас,
Чарҳудун айланур кунлар ва тунлар,
Ва давом этади йўлчи тўхтамас...
Азобрли,бозорли мозорли йўллар.
Кимлар яшади бойлигин тўплаб,
Кимлардир яшади бир ўзин ўйлаб,
Йиллар ўтаверар ой кунунин санаб.
Хорлигу зорликни кўрган бу йўллар.
Искандар сонийлар, Темур султонлар,
Дунёни ларзага келтирган зотлар,
Қанча хон, қанча беклар ўтдилар бунда.
Лек қўли бедавони кўрган бу йўллар.
Аёғи ер босар лек ўзи осмон...
Қўлида мири йўқ, муттахам палвон,
Ёлғонин юкласанг чўкалар карвон..
Кибр отлиқларин кўрган бу йўллар.
Лой ила тупроқдан яралган инсон.
Тилло зарларга ўч тўймас хеч кўзлар.
Базида Хаққа дўст қўлида ҚУРОН.
Турфа инсонларни кўрган бу йўллар.
Тунлари бедор тебратиб қалам...
Ашоърлари дардга бўлгандек малҳам.
Гўзал сатрларга боғлаган нолам...
Машрабу девонани кўрган бу йўллар.
Муҳаббат қўшиғин сахрода куйлаб,
Шириндек ёрини туну кун излаб...
Шоҳ ўғли ишқ ичра ёниб, тентираб.
Мажнундек ошиқни кўрган бу йўллар.
Ғазал мулки султони эрур элда...
Не асирлар ўчмагай номи дилда,
Ашоърлари жаранглар тилда...
Навоий Бобурни кўрган бу йўллар..
Яна давом этар бу йўл тугалмас.
Ўтар яхши ёмон бўлиб қастма қасд.
Олам ўзи мактаб вақт беради дарс.
Не-не зотларни кўрган бу йўллар..
✍Шояд Бек
Олам яралибдики, бошланган азал,
Одам алайҳи салом бошлаган йўллар.
Мағрибдан то машриқ сари қадар
Бобокалонлардан қолган бу йўллар.
Не-не пайғамбарлар ўтган, ўтдилар.
Гадою подшох кезди донишлар...
Гоҳида обод, гоҳида барбод...
Гулу чечакларга бурканган йўллар.
Бу йўлдан бордилар ўғри ва тўғри,
Биргалашиб давон ва сахро кездилар.
Кимнидир оғриди ичи, тўлмади кўнгли,
То қиёмат қадар тугамас йўллар...
Олисдир паёнин биров англолмас,
Чарҳудун айланур кунлар ва тунлар,
Ва давом этади йўлчи тўхтамас...
Азобрли,бозорли мозорли йўллар.
Кимлар яшади бойлигин тўплаб,
Кимлардир яшади бир ўзин ўйлаб,
Йиллар ўтаверар ой кунунин санаб.
Хорлигу зорликни кўрган бу йўллар.
Искандар сонийлар, Темур султонлар,
Дунёни ларзага келтирган зотлар,
Қанча хон, қанча беклар ўтдилар бунда.
Лек қўли бедавони кўрган бу йўллар.
Аёғи ер босар лек ўзи осмон...
Қўлида мири йўқ, муттахам палвон,
Ёлғонин юкласанг чўкалар карвон..
Кибр отлиқларин кўрган бу йўллар.
Лой ила тупроқдан яралган инсон.
Тилло зарларга ўч тўймас хеч кўзлар.
Базида Хаққа дўст қўлида ҚУРОН.
Турфа инсонларни кўрган бу йўллар.
Тунлари бедор тебратиб қалам...
Ашоърлари дардга бўлгандек малҳам.
Гўзал сатрларга боғлаган нолам...
Машрабу девонани кўрган бу йўллар.
Муҳаббат қўшиғин сахрода куйлаб,
Шириндек ёрини туну кун излаб...
Шоҳ ўғли ишқ ичра ёниб, тентираб.
Мажнундек ошиқни кўрган бу йўллар.
Ғазал мулки султони эрур элда...
Не асирлар ўчмагай номи дилда,
Ашоърлари жаранглар тилда...
Навоий Бобурни кўрган бу йўллар..
Яна давом этар бу йўл тугалмас.
Ўтар яхши ёмон бўлиб қастма қасд.
Олам ўзи мактаб вақт беради дарс.
Не-не зотларни кўрган бу йўллар..
✍Шояд Бек