Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟦🟦🟦🟦
🦠 Антибиотикларнинг туғилиши: Дунёдаги биринчи антибиотик – Пенициллин.
Антибиотиклар гриппни даволайдими?!
😁 Бугунги кунда антибиотиклар тиббиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Лекин уларнинг тарихи қандай бошланган?
⚡️1928 йил, тасодифий кашфиёт
Буюк британиялик олим Александр Флеминг ўз лабораториясида стафилококк бактерияларини ўрганар эди. Кунлардан бир кун у бактериялар жойлашган Петри идишларидан бирида яшил-кўк моғор (Penicillium notatum) пайдо бўлганини сезди. Энг қизиғи шундаки, моғор ўсиб чиққан жойда бактериялар бутунлай йўқолган эди!
Флеминг ушбу ҳодисани ўрганиб, моғордан ажралиб чиққан модда бактерияларни йўқ қилишини аниқлади. Кейинчалик бу модда "пенициллин" деб номланди ва инсоният тарихидаги биринчи антибиотик сифатида тиббиётга кирди.
🌍 Инқилобий ўзгаришлар
1940-йилларда Ҳовард Флорей ва Эрнст Чаин пенициллинни саноат миқёсида ишлаб чиқариш усулини топишди. Иккинчи жаҳон уруши даврида ушбу дорининг кашф этилиши миллионлаб аскарларнинг ҳаётини сақлаб қолди.
🤩 Антибиотиклар ва бугунги кун
📌Антибиотиклар кўплаб инфекцион касалликларни даволашда ёрдам беради, аммо уларни ортиқча ва нотўғри қўллаш бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигига олиб келиши мумкин. Шунинг учун:
⚡️ Антибиотикларни фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилинг
⚡️ Шифокор томонидан тузиб берилган курсни тўлиқ якунланг, дорини эрта тўхтатманг
⚡️ Антибиотиклар вирусларга (грипп, ЎРВИ) қарши самарали эмаслигини унутманг
🤩 Нотўғри антибиотик қабул қилишнинг хавфлари
🤩 1. Антибиотиклар фойдасиз бўлиб қолади
Антибиотикларни нотўғри қабул қилиш натижасида бактериялар уларга чидамли бўлиб боради. Бу эса келажакда чиндан ҳам антибиотик керак бўлганда унинг фойдасиз бўлиб қолишига олиб келади.
🤩 2. Ичак микрофлораси бузилади
Антибиотиклар фақат зарарли эмас, балки фойдали бактерияларни ҳам йўқ қилади. Ичак микрофлорасининг бузилиши эса иммунитетнинг пасайишига, ҳазм жараёнининг ёмонлашишига ва турли касалликларнинг ривожланишига олиб келади.
😷3. Аллергик реакция ва ножўя таъсирлар
Антибиотиклар баъзи инсонларда терида тошмалар, ич кетиши, жигарга юклама каби ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин.
🤷♂️Унда грипп ва ЎРВИни қандай даволаш керак?
-Кўп дам олинг
-Кўп суюқлик ичинг
-Витамин C ва Д етарлича қабул қилинг
-Белгиларга қараб симптоматик дори воситалари яъни иситма туширувчи, бурун -ювиш, йўтал сиропларидан фойдаланинг
🤩 Антибиотиклар фақат шифокор тавсиясига кўра қабул қилиниши керак! Агар вирусли касаллик бактериал инфекция билан асорат берса (масалан, ўпка яллиғланиши – пневмония), шифокор тегишли антибиотикни буюриши мумкин.
✔️ Шундай экан, ўз саломатлигимиз учун ўзимиз масъул бўлайлик ва антибиотикларни шифокор маслаҳатига кўра қабул қилайлик. Антибиотиклар – инсониятнинг буюк кашфиётларидан бири. Уларни тўғри ишлатиш эса бизнинг соғлиғимиз учун муҳим!
💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X

⚡️Кўпчилик грипп ёки ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) каби касалликларда антибиотик ичади, лекин бу нотўғри ёндашув ва соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин.
🤔 Нега вирусларга қарши антибиотиклар ёрдам бермайди?
Антибиотиклар бактериал инфекцияларни даволаш учун ишлаб чиқилган. Улар бактерияларни ўлдиради ёки уларнинг кўпайишини тўхтатади.
🤩 Грипп ва ЎРВИ эса вируслар томонидан чақирилади, антибиотиклар эса вирусларга қарши таъсир қилмайди.