🤩🌏 Бутун дунё саратонга қарши курашиш куни 🤩
Бугун, 4 февраль – Бутун дунё саратонга қарши курашиш куни. Бу кун бутун дунёда саратон касаллигига чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш, профилактика чораларини тарғиб қилиш ва онкология соҳасидаги илғор ютуқлар ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида нишонланади.
🔴 Саратон ёшаряпти!
Олдин саратон кўпроқ ёши катта одамларда учрарди. Аммо сўнгги йилларда бу касаллик ёшлар ва ҳатто болалар орасида ҳам кўп учрай бошлади.
🔬 Тадқиқотларга кўра, 1990-йилдан бери 50 ёшгача бўлган одамларда саратон билан касалланиш ҳолатлари 79% га ошган!
⚡️Статистика шуни кўрсатадики, саратоннинг 40% дан ортиғи олдини олиш мумкин бўлган омилларга боғлиқ. Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, мунтазам тиббий текширувлардан ўтиш ва эрта диагностика ҳаётни сақлаб қолишда муҳим рол ўйнайди.
⚡️ Саратоннинг олдини олиш учун:
⚡️ Соғлом овқатланиш тартибига риоя қилинг
⚡️ Жисмоний фаолликни оширинг
🚭Тамаки ва алкоголдан воз кечинг
⚡️Доимий тиббий кўрикдан ўтиб туринг
⚡️ Бугун сиз ҳам саратонга қарши курашда ўз ҳиссангизни қўшинг – яқинларингизни соғлом турмуш тарзига тарғиб қилинг ва профилактика ҳақида хабардорликни оширинг!
💻ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X

Маълумот учун, саратон – бу организмдаги ҳужайраларнинг назоратсиз бўлиниши ва ўсиши билан боғлиқ хавфли касаллик бўлиб, у турли орган ва тўқималарда ривожланиши мумкин. Бугунги кунда саратон дунё бўйлаб ўлим даражаси юқори бўлган касалликлар қаторида туради.
🧬 Саратон қандай пайдо бўлади?
Соғлом ҳужайралар аниқ тартибда ўсади ва кўпаяди. Лекин баъзи омиллар туфайли генетик мутациялар юзага келиб, ҳужайралар назоратсиз ўсишни бошлайди. Ушбу ёмон ўсма (ўсувчи тўқима) аста-секин атрофдаги органларга тарқалиб, жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.