Ўрта тиббий ходимман. Мен 2.0 ставкагача ишлашим мумкинми? Қаерда ёзилган 2.0 ставка ишлаш мумкин эмас деб?
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2019-йил 21-январьдаги "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида тиббиёт ходимларини ишга қабул қилишда коррупциянинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида"ги 18-сон буйруғига асосан: 2019-йил 1-февральдан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида қоида тариқасида асосий иш жойига тиббиёт ходимларини фақат тўлиқ (яъни 1.0) ставкага ишга қабул қилиш тартиби белгиланган.
Меҳнат Кодексининг 432-моддасида: Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.
Ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Меҳнат Кодексининг 437-моддасида: Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно). деб кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари Меҳнат Кодексининг 441-моддасида: Ўриндошлик асосида ишловчи шахс билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган асослардан ташқари мазкур ишга ўзи учун асосий иш жойи бўлган ходим мавжуд бўлганда ёки ходим қабул қилинган тақдирда, иш берувчи бу ҳақда ўриндошни меҳнат шартномаси бекор қилингунига қадар камида икки ҳафта олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўрта тиббий ходим бўлсангиз, Сиз учун 1.0 ставка асосий иш деб ҳисобланади. Шундан сўнг вакант ўрин мавжуд бўлган тақдирда ички ёки ташқи ўриндошлик асосида энг кўпи билан 0.5 ставка ишлашингиз мумкин. Умумий 2.0 ставка ишлашингиз эса аввало қонунан мумкин эмас.
Шунингдек, Сиз 1.0 ставкага эга бўлсангиз, Сиз ишлаётган муассасада асосий ходимлар қабул қилишга ёки вакант ўринга талаб бўлган тақдирда ички ёки ташқи ўриндошлик асосида 0.5 ставка олишингиз ҳам мумкин эмаслиги тушунилади.
https://t.me/tibbiyot_xodimi_supper