الشيخ حسين البخاري dan repost
Намойиш
Халойиқ бир куни кўтардилар бош,
Чиқдилар ҳайқириб бари қари-ёш.
Ҳуқуқ, талабларин қўйди раисга,
Шотирлар чопдилар тезкор мажлисга.
Дедилар: “Гўё халқ жаннат истайди!”
Раис бир пас ўйлаб, сўнг қарор берди:
“Демак, халқ қолмоғи керак камбағал,
Жаннатга камбағал кираркан аввал!”.
Ҳусайнхон Бухорий
Халойиқ бир куни кўтардилар бош,
Чиқдилар ҳайқириб бари қари-ёш.
Ҳуқуқ, талабларин қўйди раисга,
Шотирлар чопдилар тезкор мажлисга.
Дедилар: “Гўё халқ жаннат истайди!”
Раис бир пас ўйлаб, сўнг қарор берди:
“Демак, халқ қолмоғи керак камбағал,
Жаннатга камбағал кираркан аввал!”.
Ҳусайнхон Бухорий