#қайдлар
Илгари иймон шохлари дунёмиздаги ҳар қандай бўшлиқни тўлдириб турар эди. Аммо дин заифлашгач, унинг ҳақиқатлари бузилгандан сўнг ва турли жойларда Ислом ўрнини "арабчилик" эгаллагандан кейин бутун жамият заифлашди. Вақт ўтиши билан бўш қолган қалблар ва онглар турли томонлардан олиб кирилган ғоялар билан тўлди. Ҳаттоки, биз улуғ аждодларимиздан ўзга бир миллатга айланиб қолдик.
Шундай қилиб, маданий тажовуз (ғарбий маданият ва ғоялар) бизларни ўзгартиришга муваффақ бўлди — хоҳ англаб, хоҳ англамай.
Баъзи мамлакатларда динни чеклаш мумкин бўлди, чунки уларда дин инсон қалбида катта ўрин тутмасди. Шунинг учун унинг ўрнига келган фалсафалар, балки яхшироқ ҳам бўлган бўлиши мумкин.
Аммо Ислом — бу мукаммал ва охирги вахий, инсонга кифоя қиладиган ва шифо берадиган дин. Уни четга суришга қарор қилинганида, унинг ўрнини боса олмайдиган заиф нарсалар келди. Натижада уммат ўзининг четларидан эмас, балки қалбидан емирила бошлади. Энг аввал ахлоқ ришталари узила бошлади, диний виждон ўлди, умумий муносабатлар заифлашди. Ва шундай раҳбарлар пайдо бўлдики, уларни дунёда бошқа жойда топиш мушкул.
Одамларнинг ишларида ҳеч қандай самара йўқ, мақсадлар тўғри эмас, вафо ва ҳайо йўқ.
Нима бўлди?
Бу — дин қалб ва онгдан чиқиб кетганининг оқибатидир.
Исломий насабга эга эканидан фахрланадиганлар бу насабни очиқ ва равшан иймон ҳамда солиҳ амаллар билан безашлари керак эди. Аммо улар яхшилик ва ёмонликка нисбатан янги ўлчовлар ўйлаб топишди — у ўлчовлар орасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат, халқ қадр-қимматини сақлаш, яхшилик қилиш, маъруфни қарор топтириш ва мункарни ўзгартириш йўқ!
Дин, бу кишилар учун, илк асрлардан қолган ақийдавий мунозаралардан иборат. Ибодатлар эса амалий натижалардан бутунлай ажралган: намоз фаҳш ва манкардан тиймайди, рўза ортиқча гап-сўз ва тортишувдан сақламайди. Бу қандай ғариб Ислом?!
Ҳолбуки, дин — аввало соғлом ақл ва соф қалб демакдир. Кимда шулар йўқ бўлса, унинг ибодат қилиши ёки расм-русумларга риоя қилиши унга хотиржамлик бермайди, чунки унинг ичи бўш.
Ислом уммати ақлий бир бетартиблик, фикрий фожиадан азият чекмоқда. Бу ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли — Исломга қайтишдир. Аммо бу қайтиш — кенг қамровли назарий тушунча ва аниқ амалий ёндошув билан бўлиши лозим. Аксар исломчилар ҳам диндан узилган арабқулларидан фарқ қилмайди.
Исломга қайтиш — байроғимизга «Аллоҳу Акбар» деб ёзиш эмас. Исломга ҳақиқий қайтиш — қалбларимизни «Аллоҳу Акбар» деган иймон билан тўлдириш, ва бу иймонни барча ишларимизга туртки ва ҳаётимизга мақсад қилиш демакдир.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ, "Аччиқ ҳақиқатлар" китобидан. 34-35-бетлар.