#Ёрқинжон_домладан
Домла бир саволимиз бор. Ҳозирги пайтда ҳар хил оқимлар, фалсафалар, ғоялар урчиб кетди. Кимдир мазҳабни маҳкам ушлаш керак дейди, кимдир мазҳаб шарт эмас дейди. Биз кимга эргашганимиз афзал?
Ёрқинжон домлани жавоблари:
Инсон дунё ва охиратда саодатга эришиши учун яхши одамларни йўлини тутиши, уларни ортидан эргашиши керак. Бунга шак-шубха йўқ. Шунга кўра олдимизда иккита йўл турибди:
• Биринчиси: ҳозирги вақтдаги тирик одамларга эргашиш;
• Иккинчиси: аввалги яшаб ўтиб кетган яхши одамларга эргашиш.
Энди шулардан қайси бирини танлайлик, деган саволга улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу жавоб бериб айтадиларки, аввалги яшаб ўтиб кетган солиҳ, яхши одамларни йўлига эргашгин, чунки уларни солиҳ ҳолатида дунёдан ўтиб кетгани аниқ; ҳозирги тирик юрган яхши одамни эса ҳали хотимаси даргумон, у ё солиҳ ё куфр йўлини тутган ҳолида дунёдан ўтиб кетиши мумкин.
100% фойда келтирадиган ва 50 га 50 фойда келтириши мумкин бўлган иккита иш турган бўлса, ақли бор одам 100% фойда келтирадиганини танлайди.