Ватан уч тоифанинг елкасида туради:
1) Уни боқадиган деҳқоннинг;
2) Уни ҳимоя қиладиган аскарнинг;
3) Уни тарбиялайдиган муаллимнинг.
Бу уч тоифа Аллоҳдан қўрқса демак ватан осойишта, тинч ва обод.
Агар деҳқон диёнатсиз бўлса, елкасига юкланган вазифани ҳаққоний бажармайди. "План"ни фақат қоғозда бажаради, солиқдан қочиш учун гектарни камайтириб ёзади ва ҳоказо. Натижада ватан муҳтожликда қолади. Агар у Аллоҳдан қўрқса ўз хизматини астойдил, масъулият билан бажаради. Унга қоровул шарт эмас. Аллоҳнинг назорати етарли.
Аскар ҳам шундай. У фақатгина буйруқни кутмай ўзи ҳам сергак бўлиши лозим. Агар муштарак фарзларга амал қилса унинг ватанни қўриқлаши ҳар қандай нафл ибодатдан устун туради.
Муаллим ватан устозидир. Келажак авлодимиз тақдири уларга боғлиқ. Фарзандларимиз билимли, гўзал хулқли, диёнатли бўлиб ўсишида уларнинг ўрни беқиёс. Аммо улар масъулиятни ҳис қилишмаса бу мусибатдир. Улар фақатгина маош учун, дарс соатлари ўтиши учун ҳаракат қилишса ва болаларимизга эътибор беришмаса, ўз устиларида ишлашмаса оладиган маошлари уларга ҳалол бўлмайди. Миллатга хиёнат қилишган бўлишади.
Ислом фиқҳининг ижара китобларида айтилишича агар бир инсон бир корхонада ишласа намоз вақтида вақтнинг эътиборини қилиши лозим. У имкони борича намозини чўзмасдан, таҳоратини чўзмасдан, ортиқча зикрларни қилмасдан ибодатини қилиши керак. Агар дам олиши учун жўрттага таҳоратини узунроқ қилса ёки намозда узун сураларни ўқиса, тасбеҳни олиб зикрларни узоқ қилса, демак корхонанинг ҳақини еган ҳисобланади. Топган даромади ҳалол бўлмайди. Бу учун қиёматда жавобгар бўлади.
Бу гапларни ҳар бир касб эгасига татбиқ қилса бўлади. Бунинг учун инсонлар тепасига назоратчи қўйиш эмас, Аллоҳнинг ҳақиқий назоратчи эканини англатишимиз лозим. АЛЛОҲ ДОИМ ЁДИМИЗДА ТУРСИН!
Абдулқодир Самарқандий