Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
РТТЁМ Бухоро вилояти филиали туман(шаҳар)станциялари билан ишлаш ва тез тиббий ёрдам хизмати сифатини назорат қилиш бўйича директор ўринбосари Б.Нашванов бошчилигида сифатни мониторинг ва назорат қилиш бўлими мутахассислари билан Бухоро туман тез тиббий ёрдам станциясида бўлди.
Мазкур ташриф давомида станция ходимлари фаолияти ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, станциянинг ССВ буйруқларининг амалдаги ижроси, MEDDATA-2.0 дастуридан оқилона фойдаланиш, дори-дармон заҳираси, куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, янги дефибриллятор аппарати марказ томонидан таъминланиши, навбатчилик рўйхати асосида ходимлар иш фаолияти, шошилинч ҳолатларда тиббий ходимлар тактикаси кўриб чиқилди.
Станция масъулларига тизимни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/tezyordambuxoro