Ёш авлодни маънан ва жисмонан етук, салоҳиятли ва ватанпарвар қилиб тарбиялашда театр санъатининг роли ва вазифаси беқиёсдир.Айниқса, театр санъати жажжи болажонларни эзгу ғояларга чорлашнинг гўзал ва таъсирчан воситасидир.
Навбатдаги Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий XII кўрик-фестивали пандемия муносабати билан Республикамизда тадбиқ этилган карантин талабларидан келиб чиқиб жорий йилнинг 5-8 сентябрь кунлари фестивал тарихида биринчи маротаба онлайн тарзда ўтказилди. Фестивалда Республикадаги 10 та қўғирчоқ театрлари ўзларининг энг сара спектакллари билан иштирок этдилар.
Мазкур фестивални ташкил этишидан кўзланган мақсад Ватанимиз мустақиллигини, миллий қадриятларимизни тараннум этувчи, ўсиб келаётган кичик ёшдаги томошабинларни қалбида инсоний фазилат, эзгулик, ватанпарварлик каби туйғуларни кучайтиришга хизмат қилувчи саҳна асарларини тарғиб қилиш, ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантириш, бадиий жамоаларни ҳамкорлик доирасини кенгайтириш ва ўзаро ижодий тажриба алмашишини юзага келтириш, ижодкорларни рағбатлантириш ҳамда томошабинларни Ўзбекистон қўғирчоқ театри санъатининг энг сара намуналари билан яқиндан таништиришдан иборатдир.
Ваниҳоят кўрик-фестивал ниҳоясига етди. Ғолиблар ва совриндорлар аниқланди ва совғалар билан мукофотланди.
1. “Энг яхши режиссёр-ташкилотчи” номинацияси ғолиби Жиззах вилояти қўғирчоқ театри бош режиссёри Каромат Исамова.
2. “Эзгуликни тарғиб этувчи мавзу” номинацияси ғолиби Бухоро вилояти қўғирчоқ театри “Сеҳрли чашма” спектакли.
3. “Миллий қадриятлар тарғиботи учун” номинацияси билан Андижон вилояти қўғирчоқ театри “Шерюрак Бобур” спектакли.
4. “Энг яхши қўғирчоқ рассоми” номинацияси ғолиби Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри “Қодирий кулдирганда” спектакли учун рассоми Завқиддин Ёдгоров.
5. "Энг фаол муҳокама иштирокчиси” номинацияси билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Қўғирчоқ театр санъати” кафедраси катта ўқитувчиси Останина Ольга Анатольевна
6. “Энг яхши рассомлик иши” номинацияси билан Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри “Қулоқ, Бурун ва Хвост” спектакли.
7. “Миллий қаҳрамон образи” номинацияси ғолиби Андижон вилояти қўғирчоқ театри “Шерюрак Бобур” спектаклида Заҳириддин Муҳаммад Бобур роли учун Казакова Нигора Маликовна.
8. Биринчи 3 - ўрин соҳиби Хоразм вилояти қўғирчоқ театри “Қалдирғоч ва майна” спектакли.
9. Иккинчи 3 - даражали диплом соҳиби Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри “Маша буви ёпган бўғирсоқ” спектакли.
11. 2 - даражали диплом Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри “Қуш тили” спектакли.
11. 2 - ўрин ғолиби Қорақалпоқ Давлат қўғирчоқ театри “Саҳро Бембийи” спектакли.
12. 1 - даражали ғолиби Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри “Қодирий кулдирганда” спектакли.
13. 1 - даражали диплом Фарғона вилояти қўғирчоқ театри “Тойчоқ” спектакли учун.