Психологик травмаси бор инсон билан муносабатда эканлигингизни қандай билса бўлади?
1. Айбдорлик ҳисси - психологик травмаси бор инсон билан муносабатда, сизда айбдорлик ҳисси кузатилиши мумкин. Чунки травмаси бор инсон ўз ҳатоларини кўрмайди. Онг травмани «ҳаёт учун ҳавф» деб билгани учун ҳам, травмани беркитишга ҳаракат қилаверади. Травма юзага чиқадиган вазиятларда бошқаларни айблаб “қочишга” ҳаракат қилаверади. Травмали инсонларни гапига қулоқ солсангиз, гўёки ҳамма айбдор у ҳақ бўлиб чиқаверади. Шунинг учун ҳам у каби инсонлар билан муносабатда аксарият сиз айбдор бўлиб қолаверасиз…
2. Ҳавотир ёки беҳаловатлик - Травмали инсонларда доим негатив эмоциялар устунлик қилади. Травма билан боғлиқ эмоциялар - ҳавотир, қўрқув, агрессия, нафрат, алам кабилар бўлгани учун травмали инсон айни травмани уйғотувчи вазият содир бўлганда шу эмоцияларни ҳис қилаверади ва ўзи билмаган ҳолда атрофидагиларга шу эмоциялар билан муносабатда бўлади. Ёнингизда ҳар куни негатив эмоциялар ҳис қиладиган, шу эмоциялар билан сизга муносабатда бўладиган инсон бўлса, сизда бора-бора сабабсиз ҳавотир ёки беҳаловатлик ҳисси пайдо бўлишни бошлайди.
3. Невроз - травмали инсонларнинг оила аъзолари, турмуш ўртоқлари, фарзандлари аксарият невроздан азият чекишади. Чунки травмали инсон энг кўп зарар берадиган инсонлари бу энг яқинлари бўлади!
Психолог Наимжон Азимов
Давомини ҳам билишни истасангиз реакциялар қолдириб кетинг👇🏻
▶️ @taskin_markaz