⚡️ТОШПТИ ХОДИМЛАРИ ВА ТАЛАБАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва талаба-ёшлар!
Ахборот технологиялари кенг қўлланилаётган ҳамда молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда масофавий хизмат кўрсатиш каналлари кенгайиб бораётган ҳозирги шароитда ишонувчан ҳамда молиявий саводхонлик даражаси етарли бўлмаган фуқароларга нисбатан фирибгарлик ҳаракатлари кузатилмоқда.
Бу каби фирибгарлик ҳолатлари банк картаси эгасининг хабарисиз унинг карта ҳисобварағидан пул маблағини ечиб олиш, пароль ва ПИН-кодларни ўғирлаш ва бошқа ноқонуний фаолият турлари билан боғлиқ.
Шу муносабат билан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти (ТошПТИ) барчангизни қуйидаги белгиларидан ОГОҲ БЎЛИШГА ЧАҚИРАДИ:
1. Ишонтириш мақсадида ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси, бирон савдо ташкилоти ходими йўки ТошПТИ маъмурияти вакили сифатида таништирувчи бегона шахслардан қўнғироқ бўлиши, СМС-хабарнома ёки ижтимоий тармоқлар ва Telegram орқали турли хабарларнинг келиб тушиши;
2. Сизнинг фойдангизга ҳар қандай маблағларни ўтказиб бериш каби гўёки жуда фойдали ва кутилмаган имкониятларнинг таклиф этилиши;
3. Ютуқлар, устама ва премияларни кейинчалик банк картасига ўтказиб бериш шарти билан турли хил сўровларда иштирок этиш, мобил иловаларни ўрнатиш ёки ҳаволалар орқали банк картангиз ёҳуд шахсий маълумотларингизни киритиш тўғрисида таклифлар берилиши;
4. Ҳисобварағингиздаги пул маблағлари йўқолиши мумкинлиги ҳақида қўрқитиш ва тезкор қарор қабул қилишга мажбурловчи руҳий босим ўтказиш ҳолатлари;
5. Ҳисобингизга хатолик билан пул маблағи ўтказиб юборилганлиги ва ушбу маблағларни қайтаришни сўраб қўнғироқ қилиш ҳолатлари.
“Телефон фирибгарлари” ўйлаш учун вақт қолдирмай, турли гаплар билан чалғитиб, карта маълумотларингизни айёрлик билан қўлга киритади ёки ёлғонларига ишонтириб, пул маблағларини уларга ўз хоҳишингиз билан ўтказиб беришга ундайди.
Шу ўринда, фирибгарлар “тузоғи”га тушиб қолиб, ўз банк картангиз тўғрисидаги маълумотларни (карта рақами, ПИН-код, банк картасининг олд қисми расмлари) ҳамда ўз шахсий маълумотларингизни бегона шахсларга ошкор қилиб, юборганлигингиз ва ушбу харакатларнинг оқибатлари учун ТошПТИ маъмурияти жавоб бермаслигини таъкидлаймиз.
Шу сабабли, ТошПТИ маъмурияти фирибгарларнинг турли баҳоналар билан банк картангиз маълумотларини (карта рақами, ПИН-код, шунингдек, СМС-код ва бошқа шахсий маълумотлар) билиб олишга уринишларига жавоб бермасликка чақиради.
Фирибгарлар “тузоғи”га тушиб қолишнинг олдини олиш ва маблағларингиз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагилар ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИ:
• Ҳар қандай шароитда ҳам ўзини банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси, бирон савдо ташкилоти ходими йўки ТошПТИ маъмурияти вакили деб таништирган нотаниш шахслардан қўнғироқ бўлганда, уларнинг сўзларига ёки кўрсатмаларига амал қилишга шошилманг ва шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг. Яхшиси, суҳбатни тугатинг ва қўнғироқ қилувчилар айтган ташкилот билан қайта боғланиб, улар томонидан сизга берилган маълумотларнинг тўғри ёки нотўғри эканига аниқлик киритинг;
• Ҳар қандай шароитда ҳам банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси, бирон савдо ташкилоти ходими йўки ТошПТИ маъмурияти вакили деб таништирган нотаниш шахслар томонидан қўнғироқ, СМС-хабарнома ёки ижтимоий тармоқлар ва Telegram орқали сўралган банк картангиз тўғрисидаги маълумотларни (карта рақами, ПИН-код, банк картасининг олд қисми расмлари) ҳамда ўз шахсий маълумотларингизни бегона шахсларга ошкор қилманг ва юборманг;
• Ўзингизга тегишли бўлган банк картаси маълумотларини ижтимоий тармоқларда эълон қилманг;
• Махфий маълумотларни киритишингиз, рўйхатдан ўтишингиз керак бўлган сайтларда HTTPS:// префикси мавжудлигини текширинг;
• Агар ташкилотларнинг сайти ёки саҳифаси ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, ушбу ташкилот билан боғланинг ва маълумотларга аниқлик киритинг;
Ушбу оддий тавсияларни атрофингиздаги барча ҳамкасбингиз ҳамда гуруҳ, курс, факултетдошингизга тушунтириб боринг.
Кибер фирибгарликдан огоҳ бўлинг!
@daminovbotirturgunpulatovich
@tashpmi_press