ХОЖА БАҲОУДДИН НАҚШБАНД
(қуддиса сирруҳу) #Давоми
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Увайс Қараний илк увайсийлардан ҳисобланади. Шу боис тобеинлардан ва кейинги давр кишиларидан кимки руҳоний тарбият топган бўлса, увайсий деб аталган. Навоий ёзади:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : أويس القرني خير التابعين بإحسان و عطف
«Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган: «Увайс Қараний эҳсон ва меҳрибонлиги билан тобеинларнинг яхшисидир». Гоҳ-гоҳ Хожаи олам «соллаллоҳу алайҳи васаллам» муборак юзин Яман сори қилиб дер эрдиким:
إني لأجد نفس الرحمن من قبل اليمن
«Мен Раҳмоннинг нафасини Яман тарафидан туймоқдаман». Бировнинг васфиким, онинг вассофи Хожаи коинот бўлғай ва нафаси нафаси Раҳмон бўлғай, васф килмок бағоят беодоблик бўлғай. Ҳам Хожаи коинот (саллаллоҳу алайҳи васаллам) буюрубдурким: Тонгла қиёмат куни Ҳақ субҳонаҳу таоло етмиш минг фариштани Увайс сурати била яраткай. То ул аларнинг ароси-да арасотға кириб, беҳиштга борғай. То ҳеч ким маълум қилмағай, Тенгридин ўзгаки, ул кайси биридурки, ул дунёда барча халқ кўзидин ёшурун Тенгри таолоға куллуқ қилур эрди. Қиёматда доғи Тенгри таоло ани барча номаҳрам кўзидин маҳфуз тутқай».
Юқоридагилардан маълум бўладики, муридни кўрмай тарбия этиш анъанаси ҳам Пайғамбар (алайҳиссалом)дан мерос қолган. Хожа Баҳоуддин кўплаб тирик шайхлар суҳбатига етган бўлса-да, Увайс Қараний, Ҳаким Термизийлар қатори, Хожаи жаҳон Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратлари руҳониятидан ҳам файз олган. У кишининг тариқати ва сайру сулукларига тааллуқли нимаики бўлса, ўзлаштирган, давом эттирган. Бу руҳоний мулоқот сабабли Хожа Баҳоуддин Абдухолиқ Ғиждувонийни руҳоний пир сифати да эътироф этади. Бахоуддин Накшбандга Абдухолиқ Ғиждувоний рухи тариқат сабоғини беради. Ваҳоланки, Абдухолиқ Ғиждувоний вафотидан 139 йил ўтгандан кейин Баҳоуддин туғилади.
Баҳоуддин Нақшбанд билан Абдухолиқ Ғиждувоний ўртаси даги руҳоний-маънавий боғланиш кўп манбаларда қайд этилган. Бу руҳоний учрашувни у кишининг ўзлари шундай накл килади:
«Аҳволнинг аввалида ва жазба ғалабаси ҳамда беқарорликда тунлари Бухорони кезиб юрардим. Тунларнинг бирида табаррук мозорлардан бирининг бошига бордим. Қайси мозорга бормай, ўша мозорда ёниб турган бир чирокни кўрардим. Чирокдонда ёғ ва пилик тайёр ва муҳайё бўларди. Аммо чирок янада ёрқинрок ёниши учун пилигини ёғдан чиқариб, озроқ ҳаракатлантириш керак эди.
Давоми Бор....
📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН!
(Дунё муршидлари)
✍Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
https://t.me/tasavvuf02 🕊