ТАРИХИЙ ФОТО


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ўзбекистон ва жаҳон тарихига фотоназар.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Тошкент, 1978 йил. Чорсу яқинида сотувга чиқмайдиган «дефецит» товарга навбат. Нима деб ўйлайсиз, нима сотилмоқда?

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1978 йил. ГУМ яқинидаги бўм-бўш кўчалар.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1986 йил. Эски Жува бозоридаги оёқ кийим сотувчилари. Орқада планда «Чорсу» метро бекатининг қурилишини кўриш мумкин.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1978 йил. ГУМ (собиқ Туркуаз) томидан Кўкалдош мадрасининг кўриниши.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1914-1916 йиллар. Навоий кўчасидан кетаётган Белгия трамвайи.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1954 йил. Хадрадаги Тоғ-кон техникумига тегишли «общежит». Ҳозирда ушбу бинода «ЎзКимёСаноат» жойлашган.

📷 Тарихий фото


Яқин тарих: Тошкент, 1998 йил. Ўн тарафда NBU банкининг биноси, Амир Темур шохкўчаси.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1928 йил. Фарзандлари билан йўлга чиққан ўзбек аёли.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1930 йил. Таниқли хореограф ва балетмейстер Уста Олим Комилов шогирдлари билан. ЎзССР халқ артисти.

📷 Тарихий фото


Тошкент, 1998 йил. Амир Темур шохкўчаси. «Тошкентлэнд» бекати.

📷 Тарихий фото


Тошкент бозорларининг бирида сотилаётган «торпеда» қовунлари. 1974 йил.

Тарихий фото. Обуна бўл!


Эски шаҳарда тўй, куёвновкар.

Бухоро. 1964 йил.


Буюк ипак йўли (собиқ Максим Горький) метро бекати яқинидаги «Светлана» дўкони.

Тошкент. 1979 йил.


Қўй гўштидан димлама сотаётган ошпаз.

Самарқанда. 1927 йил


Наврўз байрами. 1989 йил.


Тошкент. 1928 йил.

📷 Тарихий фото

6.3k 0 22 11 58

Тошкент. «ЦУМ». 1964 йил.

📷 Тарихий фото


Ўзбекистондаги биринчи аёл такси хайдовчиларидан бири Фотима Тўрахўжаева. 1953 йил
📷 Тарихий фото


Тошкент. 1979 йил.

📷 Тарихий фото

5.7k 0 24 16 60

Бугун дунёнинг аксар мамлакатларида севишганлар куни сифатида ҳам нишонланишини эслаб ўтмаса бўлмайди, албатта.

Аммо юқоридаги фотосуратларда ёшларнинг оламшумул севги қиссалари акс этмаган.

Америка тарихига «Валентин куни қирғини» номи билан кирган воқеа Чикагодаги жиноий тўдалардан бирининг 7 нафар аъзоси ваҳшийларча ўлдирилгани билан эсланади.

1929 йилнинг 14 февраль куни тонгда Чикаго шимолидаги Жорж Моран жиноий тўдасининг 7 нафар аъзоси Линколн хиёбонидаги гаражга йиғилади. Шу пайтда тўрт нафар қуролланган шахс, хусусан, полиция кийимидаги икки жиноятчи уларни қўлга олиб, гараж деворига бир қатор қилиб тизиб қўяди ва турли қуроллар, жумладан иккита яримавтомат «Томми» пулемётидан тинмай ўқ узади. 6 киши ўша жойнинг ўзида ҳалок бўлади, 14 та ўқ еган Френк Гузенберг шифохонада вафот этади.

Турли тахминларга кўра, мазкур қирғин таниқли мафия етакчиси Алкапоне томонидан уюштирилган. Бунга эса Канададан Детройт дарёси орқали ноқонуний олиб ўтилаётган қиммат вискилар Моран тўдаси томонидан олиб қўйилиши сабаб бўлгани айтилади. Маълумки, АҚШда 1920-1933 йилларда алкоголли ичимликлар тақиқига қаратилган «Қуруқ қонун» амалда бўлган. Бу жиноий тўдаларнинг ичкиликлар контрабандаси орқали катта даромад орттиришига сабаб бўлган.

«Валентин қирғини»да ҳужумнинг асосий нишони бўлган Жорж Моран омон қолади. У бахтли тасодиф туфайли гаражга кечроқ борган эди.

ТАРИХИЙ ФОТО

7.6k 0 20 10 31
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.