Тарихий ҳақиқатлар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Каналда тарихнинг номаълум қолиб келаётган саҳифалари, сирлари, жумбоқлари ҳақида сўз боради.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ахмаджон Эргашев dan repost
"Кўпинча одамни адаштириб юборишнинг энг тўғри усули - унга соф ҳақиқатни айтишдир".

Марк Твен.

Ана шунақа гаплари учун Твенни дастлаб ҳазилкаш сифатида қабул қилишган. Унинг ҳазиллари устидан кўп ҳам ўйлаб ўтириш шарт эмас деб ўйлашган.
У пайтда ҳали ҳеч ким бу ҳажвчи ёзувчи америка адабиётида инқилоб қилади деб кутмаган. Амалда эса айнан у Американинг бор воқелигини очиб берган ва рассомларни романтизмни унутишга мажбур қилган.
Болалик давримдаги (3- синфдан бошлаб) энг севимли ёзувчиларимдан бири бўлган Марк Твенни "Том Сойернинг саргузаштлари" (1876), "Шаҳзода ва гадой" (1882), "Гекльберри Финнинг саргузаштлари" (1894), "Янки қирол Артур саройида" (1889) каби ва бошқа асарлари дунёга танитган.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
" Ҳар бир одамнинг биринчи, асосий бурчи - бу ўзининг олдидаги, ўзининг виждони ва номуси олдидаги бурчдир, асло мансаб олдидаги бурч эмасдир, ва берган сўзингизни буза туриб шу билан бир вақтда бурчга содиқ қолиш мумкин эмас! "

Рафаэл Сабатинининг "Капитан Блад йилномаси" китобидан.

А.Э. таржимаси.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
...

губернияларнинг кўпида очарчиликлар доимий ҳодиса бўлган. Бу дегани аҳолининг учдан икки қисми ҳар йили ҳосилдан ҳосилгача тўйиб овқат емаслик ва очиқчасига очарчилик ҳолатида кун кечирган.

Тарихга назар ташлаб туриш керак. Қачонки ҳукуматдагилар қоғозбоз ва ясамачи, очкўз ва беилм бўлса, қиладиган иши фойдахўрлик ва судхўрликдан иборат бўлса, хатар ҳамиша кутилмаганда келиши мумкин.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
Россиядаги очарчиликлар ҳақида

1913 йилги "Брокгауз ва Ефроннинг янги энциклопедик луғати"да қуйидагилар ёзилган:

"29 губернияни қамраб олган 1892 йилги очарчиликдан кейин, қуйи Волгабўйи доимий равишда очликдан азоб чекмоқда: 20- аср бошлангандан бери Самара губерниясида 8 марта,Саратовда 9 марта ... очарчиликлар юз берди.

Энг катта очарчиликлар 1880 йилда (Қуйи Волга бўйи ва Новороссия губернияларида) ва 1885 йилда (Новороссия ва Калугадан Псковгача Қоратупроқли губернияларда) юз берган; 1891 йилги очарчиликдан кейин марказий ва Жануби-Шарқий губернияларда 1892 йилги очарчиликлар бўлди; 1897 ва 1898 йилларда яна деярлик шу районларда очарчиликлар юз берди; 20- асрда, 1901 йили марказ, жануб ва шарқдаги 17 губернияларда очарчилик бўлди, 1905 йилда қатор кейинги очарчилик йилларини : 1906, 1907, 1908, 1911 йиллардаги очарчиликларни бошлаб берган очлик юз берди (булар асосан Новороссия, шарқий, марказий губернияларда бўлди)".
Кўряпмизки, россиянинг европа қисмидаги

...

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
"Совет ҳокимияти барча халқларга дарҳол демократик тинчлик ва барча фронтларда сулҳ таклиф қилади. У помешчиклар, мерос ерлар ва монастирлар ерларини деҳқон қўмиталари ихтиёрига бепул берилишини таъминлайди, армияни тўлиқ демократлаштириб солдат ҳуқуқларини ҳимоя қилади, ишлаб чиқариш устидан ишчи назорати ўрнатади, Таъсис Мажлисини ўз вақтида чақирилишини таъминлайди, шаҳарларга нон олиб келиниши ва қишлоқларга дастлабки зарур буюмларнинг етказиб берилишига ғамхўрлик қилади, Россияда яшайдиган барча миллатларга ўз тақдирини ўзи ҳал қилишнинг ҳақиқий ҳуқуқини беради".

Владимир Ленин.

Ҳокимиятга келган пайтда ваъдалар бериш осон, лекин амалга оширишга келгандачи?!

А.Э.


Ахмаджон Эргашев dan repost
1892 йил. Россия империяси. Волгадаги очарчилик. Бобо ва невара.

Фотограф: Карл Булла.

1892 йилда Волга бўйида очарчилик бошланган, натижада юқумли тиф касали тарқалиб кетган. Бунинг сабаби ҳукуматнинг импортни қисиб ташлагани ва иложи борича кўпроқ экспорт қилишга зўр бергани бўлган. Бунинг устига ўша йили қурғоқчилик бўлган. Россия экспортининг асосини буғдой ташкил қиларди. Ҳукумат зўр бериб импортга юқори божлар белгилайвергани, арзон нархлардаги экспортни эса кўпайтиравергани оқибатида очлик ва унинг ортидан келиб чиққан касалликлардан йилига 400 000 одам ўлаверган. Ҳукуматда халқни эмас, фойдани ўйлаганлар ўтирса шундай бўлади.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
Дунёдаги энг урушқоқ давлат

Global Peace Index маълумотларига қараганда дунёдаги энг урушқоқ давлат Сомали экан. Чунки у доим қўшниларига ҳужумлар уюштириб тураркан. Сомалиликлар доимий уруш ва тўхтовсиз революциялар ҳолатида яшаркан. Буларнинг ҳаммасига сабаб, Сомали жуда камбағал давлат бўлиб, унинг аҳолисига ҳатто озиқ-овқатларнинг ҳам етишмаслиги экан.

Лекин ҳозир Россия ва АҚШнинг режалари олдида Сомали ҳам ҳолва бўлиб қолаяпти.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
...

Ниҳоянинг бошланишими?

Давлат сифатида шаклланган ҳар қандай одамлар жамоаси ўз ҳаётида тинчлик ва тартиб сақланган даврлардан ўтади, лекин муқаррар равишда ижтимоий норозиликлар ҳамда сиёсий инқирозларга ҳам дуч келади. Буни ниҳоянинг, тугашнинг бошланиши десак бўлади.
Масалан АҚШни олсак бунақа ҳодисалар олдин ҳам бўлган. Айтайлик 1861-1865 йиллардаги Гражданлар уруши шунга мисол бўла олади.

Бунинг сабаби нимада?
Социолог Питер Турчин буни қуйидагича изоҳлаган. У бошчилик қилган тадқиқотчилар одамзод тарихининг кейинги минг йили давомида рўй берган инқирозларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келган. Тушкунликка сабаб:
Элитанинг, яъни ҳукмрон табақанинг сони кўпайиб кетишидадир. Бошқача айтганда, ҳукмрон табақадагиларнинг миқдори уларни ҳокимиятга қўшиб олиш даражасидан кўп марталаб ошиб кетади.
Турчин буни стол-стуллар етмай қолиши билан тушунтирган. Столга (мансабга) ўтира олмай қолганлар мағлубиятга учраганлар ва ютқазганлар бўлиб қолади. Уларнинг баъзилари қаршиэлитага, кечаги шерикларининг душманига айланади ва мавжуд тартибларга қарши кураш бошлайди. Мисол учун, Ленин ва Фидел Кастро ҳам шундай қилган.

Тушкунликнинг яна бир сабаби - аҳоли турмуш даражасининг ёмонлашувидадир. Бу ортиқча элита билан қўшилиб портлаш вазиятини яратади. Қаршиэлита халқ норозилигидан фойдаланиб, ҳукмрон табақани ағдаришга урина бошлайди.

Дональд Трамп айни шу контрэлитанинг вакилидир. У сиёсий тадбиркор бўлиб, қуйидаги одамларнинг норозилигидан фойдаланиб ҳокимият тепасига келди. Буни у икки марта қила олди - 2016 ва 2024 йилларда. Лекин Трамп фақат тепадаги кўриниб турган уч холос, унинг атрофига контрэлитанинг бошқа вакиллари - Илон Маск, Такер Карлсон ва Жеймс Вэнс кабилар тўпланиб олган. Улардаги сабаблар турлича, лекин уларни бирлаштирган нарса битта - бу ҳукмрон табақадан хафаликдир.

Албатта ҳозирги дунёвий инқирозда кўплаб давлатлардаги ҳокимиятни эгаллаб олган, айниб кетган, коррупция ва порахўрлик ботқоғига, ҳашматга ва айш-ишратга ботган, ўзини халққа хизмат қилувчилар деб эмас, балки халқнинг хўжайинлари деб ҳисоблай бошлаган маъмуриятларнинг, бюрократ тўраларнинг айби катта. Лекин уларни тозалашнинг бошқа йўллари ҳам бор. Аммо АҚШнинг юқорида ўтирган элитадан ташқарида қолган одамлари, янги миллиардерлар тўғри йўл танламади.

Ҳозирда ҳукмрон табақа мураккаб аҳволда қолди. Кўплаб оддий америкаликлар уни қўллаб-қувватламай қўйди. Буни охирги сайловлар яққол кўрсатди. АҚШда революцион вазият вужудга келди - режимни ағдариш ёки ислоҳотлар ўтказиш - ижтимоий тизимда меъёр ўрнатиши, аҳолининг қашшоқлашувини ва элитанинг кўпайишини тўхтатиши керак. Шу сабабдан кейинги 4 йил бу курашда ҳал қилувчи йиллар бўлади. Агар Трамп ва унинг гуруҳи ғалаба қилса элита ўзгарганини кўрамиз.

Лекин бунинг яна бир томони бор, бу янги элита ирқчи, фашист ва одамзодни турли йўллар билан камайтирадиган элита бўлади. Чунки улар кучли табақавий режим ўрнатмоқчи. Унда ҳукмронлар тоифаси истаганини қила оладиган бўлади, оддий аҳоли эса кўр-кўрона буйруқ бажарадиган хизматкор қулларга айлантирилади.
Одамзод танлаш чорраҳасида турибди.
Учинчи йўл ҳам бор. Бу ҳақиқий демократияни ўрнатиш йўлидир. Лекин бу оғир йўлдир. Ҳозирги кунда бу йўлга бошчилик қила оладиганларнинг овози чиқаётгани йўқ.

Шундай қилиб АҚШда зулмат ихлосмандлари билан ёруғлик тарафдорлари ўртасида кураш бўлиши аниқ бўлиб қолди. Бу курашда АҚШ аҳолисининг ярмидан кўпи демократия тарафдори бўлиб чиқади. Қолгани пропаганда, гап-сўзлар ва пулга учганлардан ҳамда мутаассиблардан иборатдир. Тарози палласи қайси томонга оғишига қараб, келажакда инсониятнинг тақдири қандай бўлажаги кўп жиҳатдан ҳал бўлади.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Тарихий ҳақиқатлар dan repost
Саволга жавоб:

Тўғри тушуниш керак. Аввало барча Халқаро қонунларни бузиб Россия 2014 йил қишида Қримни босиб олган. Кейин Киевда путинпараст Януковичга қарши исён бўлди ва у РФга қочди. Шунчаки эмас катта бойликни ўғирлаб қочди. Кейин Донбасс ва Луганск областлари шарқидаги рус аҳоли Киевдан ўзларига автономиясимон кенг ҳуқуқлар берилишини талаб қилиб чиқди. Бу ерда Янукович ва Путиннинг агентлари ишлаган.
Тўғри мен Украинанинг олдинги раҳбарларини маъқулламайман, чунки бу республика ҳам ўғри олигархлар қўлида бўлиб, таланиб ётган эди. Аммо босқинчиликни Путин бошлаган. Шуни тушуниш керак! Чунки Путинга ҳокимият тепасида чексиз ўтириши учун фақат уруш, шу уруш орқали РФ халқининг ватанпарварлигини қўзғаш ва бундан фойдаланиш жуда зарур эди. Путин Донецк ва Луганскка ўз қўшинларини киритган ҳамда бу ерда илгари жиноятчи бўлганлардан қўғирчоқ ҳукуматлар тузган.
2022 йилда Украинага бостириб кирган ҳам путин бўлди. АҚШ эса бошқа қатор давлатлар каби, ҳатио Рим папаси ҳам Путинга хат ёзиб уруш бошламасликни илтимос қилган.
Лекин уруш Путинга осон ғалаба қозониладиган ва ўз ҳукмронлигини мустаҳкамлайдиган юришдек туюлган. Ва у бошлаган. Халқаро мажбуриятларни бузганга жавоб қайтариш демократик давлатлар учун бурч эди. Улар Украинага ёрдам беришга киришди.
Рус пропагондонларининг ҳар хил ёлғонларига қулоқ солмаслик керак. Улар тўғри гап гапирмайди ва гапирмаган ҳам.


Ахмаджон Эргашев dan repost
...

Питер Тилл очиқчасига гей бўлиб, у шунақаларнинг йиғилиш-байрамларини кўп ўтказиб туради. Яна у эътиқодли христиан ҳамдир.Тилл Маск ва Дэвид Саксга ўхшаб ЖАР билан боғланган.

Трампнинг ҳозирги сиёсатини Тилл ва бироз юқорида ёзганим мафкура яратган Ярвин белгилаб берган. (Тўлиқроқ тушунча олиш учун бироз юқорида эълон қилинган "Қоронғилик маърифати" сўзлари билан бошланган мақолани ўқинг!)
Уларнинг мақсади Америкада диктатура ўрнатишдир. Диктатура бўлганида ҳам ёвузлик диктатураси, одамларнинг кўпини йўқотишни мўлжаллаган диктатура. Путинникига ўхшаган, одамлар қаттиқ назорат қилинадиган, арзимаган норозилик учун, сўз, фикр учун ҳам одамлар қамаладиган, қаршилар турли усуллар билан қатл қилинадиган диктатурани. Улар фан ва маориф чекланган одамларгагина тегишли бўладиган полиция давлатини ўрнатмоқчи.

Вице-президент Жеймс Вэнс оғир оилада ўсган. Отаси наркоман бўлиб ўлиб кетган, онаси эркакларни овлаш билан овора бўлиб, болага эътибор бермаган. Вэнсни бувиси катта қилган. У болалигиданоқ тенгсизликни кўриб ўсган, бир ёқда ҳашаматли Американи, иккинчи ёқда харобаларда яшаётганларни кўриб катта бўлган. Ва ўсмирлигидаёқ СССР тарафдори бўлиб қолган. Чунки совет мафкураси камбағалларни ҳимоя қилган. Вэнснинг ўсмирлигида совет герби туширилган қизил футболка кийиб тушган сурати ҳам бор. Кейин у христиан динининг ашаддий мухлисига айланган. Унга черковдаги сокинлик ва тантанали мусиқалар катта таъсир кўрсатган. Шундан кейин у рус православ черковига кирган. Православлик унинг учун муқаддас динга айланган.
Унинг нима сабабдан Путин ва унинг талончи шерикларини қўллаб-қувватлаётганининг сабаби шулардан келиб чиқади. Вэнс оқни-қорадан ажрата олмаган, чунки унга буни кўрсатадиган одам бўлмаган. У ҳозир камбағалларнинг ҳаётини яхшилаш учун эмас, аксинча АҚШда Путинча тартибларни ўрнатиш учун ҳаракат қилаётганларнинг шеригига, ёвузлик диктатураси тарафдорига, айтиш мумкинки шунақаларнинг етакчиларидан бирига айланган.

Шу масаладаги фикримизни қуйида давом эттириб охирига етказамиз.

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
Билимли, лекин Зулмат тарафдорлари бўлганлар

"Бломберг" нашрининг ёзишича Трампнинг ҳозирги командаси Питер Тиллнинг одамларидан иборат.PayPalнинг яратувчиси кўп йиллар давомида IT лойиҳаларига пул ажратиб келган, унинг талантли ва омадли раҳбарлари эса PayPal мафиясининг аъзоларига айланган,унга ёш тадбиркорлар ҳамда миллиардерлар кирган.Бу гуруҳнинг энг таниқли вакили Илон Маск бўлиб,у 25 йилдан бери Тилл билан ҳамкорлик қилиб келади. Шунингдек вице-президент Жеймс Вэнс ҳам, яна 12 та Трамп амалдори ҳам Тилл билан боғланган.
Тилл яна Thiel Fallowship деган фонд тузган, қобилиятли студентлар ва ёш олимлар ундан грант олиши мумкин.Шарти - коллежда ўқишни тўхтатиб маҳсулотлар яратиш билан шуғулланишдир.Шу орқали Тилл ўз уюшмасига талантли ёшларни жалб қила олган.Ҳозир Тилл давлат органларига ўз одамларни жойлаштирмоқда.
Тиллнинг энг машҳур компанияларидан бири Palantir бўлиб,у келажакда давлат вазифаларини ўз қўлига олмоқчи.У маълумотлар йиғиш билан ҳам шуғулланади.

...

А.Э.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Билдириш:

Эпикурдан олинган кўчирма билан канални ёпишни, тўғрироғи аҳён-аҳёндагина жуда муҳим туюлган масалалар ва ўзим ёқтирган китоблар ҳақидагина ёзиб туришни мўлжаллаган эдим. Лекин Трамп юргизаётган сиёсат, унинг Украина орқасидан пичоқ ургани ва ёвуз Путин тарафига ўтиб олгани, мени АҚШдаги вазият ҳақида ёзишга ундади.
Қуйида, олдин бироз юқорида ёзганим ёвузлик оқими вакили Ярвин ҳақидаги мақолага қўшимча тарзда, яна бир неча пост қўяман. Ўйлайманки улар вазиятни яхшироқ тасаввур қилишингизга ёрдам беради. Вазиятни тушуниш эса - жуда муҳим!!!

Аҳмаджон Эргашев.


Ахмаджон Эргашев dan repost
" Газанда ўтдан ип чиқариб ол, шувоқ ўтидан - дори. Эгилсанг - фақат йиқилганларни ўрнидан турғазиб қўйиш учунгина эгил. Иззат-нафсдан кўра ҳамиша кўпроқ ақлга эга бўл. Ҳар оқшом ўзингдан, нима яхши иш қилдим деб сўра. Кутубхонангда ҳар доим янги китоб, ертўлангда - шароб тўла шиша, боғингда - янги очилган гул бўлсин. "

Эпикур.

Ақл ва руҳиятингизни доим ривожлантиринг, атрофингиздагиларга эътиборли ва марҳаматли бўлинг, билим ва гўзалликни қадрланг - шунда сизнинг ҳаётингиз янада мазмунлироқ ва бахтлироқ бўлади.

Аҳмаджон Эргашев.

https://t.me/Tarihiy_haqiqat


Ахмаджон Эргашев dan repost
Бу мадҳияга етмас!






Ахмаджон Эргашев dan repost
Бобурийлар орзуси

"Бобурнинг авлодлари аждодларининг таълимотига содиқ қолиб қўлдан берилган она ватанларига ва "меросий ерларига" бўлган даъволаридан воз кечмаган. Мисол учун, Бобирнинг ўғли Ҳумоюн (1508-1556) сафавийлар ёрдами билан Эрондан қайтганида, ўз қўшини билан аввал Самарқандга қараб йўл олган. Лекин Трансоксаниядан кўчманчи ўзбек хонлари томонидан қувиб юборилган ва истар-истамас Шимолий Ҳиндистонни қайтариб олиш учун жанубга қараб юрган.

Жаҳонгир мирзо ўзининг Трансоксанияга бўлган эҳтироси ва отасининг бу ерларга бўлган муҳаббати ҳақида, унинг Ҳиндистонни бошқаришни ўғилларига қолдириб ўзи қўшини билан шимолга жўнамоқчи бўлгани ва бу амалга ошмай қолгани ҳақида тасвирлаб ёзган. Унинг ўғилларидан бири Шох Жаҳон (1592-1666) ҳақиқатда шундай юришни амалга оширган, у икки ўғлини Балхни эгаллаш учун шимолга жўнатган, негаки у бу шаҳарга ўзининг Самарқандга қиладиган юриши учун таянч сифатида қараган. Лекин бу режа ҳам, ўша вақтда Бобурийлар Деканни ҳам босиб олиш билан бандлиги оқибатида кучлар бўлиниб қолгани туфайли амалга ошмаган.

Ҳатто барча Бобурийлар орасида ҳам Жаҳонгир ўзининг сулолавий шажараси ва темурийларнинг сиёсий ва маданий анъаналарини сақлаб қолишга тўхтовсиз диққат қаратгани ҳамда доимий аҳамият бергани билан ажралиб турган. У доимий равишда Трансоксанияни (Туронни) ёдга олиб турган ва унга vilayet-i marusi (merosiy бўлса керак, меросий ерлар) ҳамда mulk-i marusi (уруғ ерлари) сифатида қараган.

Ўзининг 24 йиллик ҳукмронлигининг ўрталарида Жаҳонгир соғиниб кетиб Бобирнинг пойтахтига келиб - узоқ давом этган Қобул зиёратини амалга оширган ва буни ўз хотираларида "бизнинг ота ерларимиз" дея тасвирлаган. Бу ерда Жаҳонгир Бобирнинг изларидан юриб, унинг севимли боғларига борган ва Бобур ёздирган сулолавий ёзувларга ўзининг исмини ва умумий аждодлари Темирнинг номини қўшиб ёздириб қўйган.

У илгари Бобирнинг хотираларини форсий таржимада ўқиган бўлсада, кейин уларни оригиналда (туркий тилда) қандай ўқигани ҳақида эҳтиром билан ёзган, "унинг ўз қўли билан (khat-i mubarak) ёзган муборак ҳуснихатида" ўқидим деган. У қўшимча қилиб: "Мен Ҳиндистонда ўсган бўлсам ҳам, лекин турк тилида ўқиш ва ёзишни билишдан маҳрум бўлмаганман (dar goftan u nevishtan Turki) деган.

Жаҳонгирнинг бу ҳимоявий луқмаси тўғри бўлиши керак, чунки ҳатто Аврангзеб ҳукмронлиги (1618-1707) даврида ҳам подшо оиласидан бўлган болаларга аждодларининг ТИЛИ бўлган турк тили ўргатилган.

Манба: Balabanlilar, L. "Lords of the Auspicious Conjunction: Turco-Mongol Imperial ldentity on the Subcontinent."
Journal of World History, vol.18, no.1, 2007, pp. 1-39.

А. Э. таржимаси.


Ахмаджон Эргашев dan repost
Туркий тилни йўқотиш Бобурийлар сулоласи тушкунлигининг сабабларидан биридир

Бобурий Мирза Али Бахт Азфарий (1818 йилда ўлган) ўз таржимаи-ҳолида таъкидлаганки, Бобурийлар сулоласи ўзининг туркий меросига адолатсизлик билан бефарқ муносабатда бўлган, айниқса Муҳаммадшохнинг бошқарувидан кейин шундай бўлган (bar Muhammad Shah Turki tamam shud). У афсус билан айтадики, унинг замонидаги барча шаҳзодалардан фақат ўзигина турк тилини мукаммал билган, у бу тилни Мир Карим Али, Мулла Муҳаммад Замон Табризий ва Мирза Козим Саудлардан ўрганган. Устозлари Азфарийни турк тили Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукмронлигининг энг муҳим қуроли бўлган ва уни менсимаслик сулоланинг заифлашувига сабаб бўлган деб ишонтирган.

Азфарий баёнот бериб, турк тили Бобурийларнинг Ҳиндистондаги ҳукмронлигининг қамчиси эди, улар бу тилни менсимай қўйганидан кейин, уларнинг ҳокимияти ўлар даражада заифлашган (az ayyam-i ki Turki az alsina in khandan sust gardida, saltanat-i Hind zu'f pasandida) деб ёзган.

Оқибатда "папаланган" форс маданияти Бобурийларнинг кучини, айнан уларнинг туркийлик ўзлигини (Turki hissiyat) босиб кетган, улар ҳукмронлигининг тақдири амалда ҳал бўлиб қолган.

Манба: Alam, M., & Subrahmanyam, S. (2012). Writing the Mughal World: Studies on Culture and Politics.

А. Э.


Ахмаджон Эргашев dan repost
Каналимиз ва гуруҳимиздаги барча аёл-қизларни 8- март Халқаро байрамлари билан табриклайман. Доимо бахтли бўлиб юринглар!

Аҳмаджон Эргашев.


Ахмаджон Эргашев dan repost
...

- Қайси бюрократ (тўра) қачон ишонмаганки, Россия бу пирог бўлиб, бемалол унинг олдига келиш ва ейиш мумкин бўлмасин?

- Россия ҳукумати ўзи халқини доимий равишда ҳайратда ушлаб туриши керак.

- Европада бизнинг рублимизга эллик тийин беришаётгани ҳозирча ҳеч гап эмас, бизнинг рублимиз эвазига тумшуғимизга мушт тушира бошлашса ёмон бўлади.

- Россия қонунларининг қаттиқлиги, уларга риоя қилишнинг мажбурий эмаслиги билан юмшаб қолади.

- Мутлақо аҳамиятсиз гаплар йирик ҳарфлар билан, барча муҳимлари майда ҳарфлар билан босилади.

- Афсус! Чорак соат ўтмовди ҳамки, менга дарров яна ароқ ичиш вақти келгандек туюла бошлади.

- Муваффақиятли тарзда ўғрилаш учун фақат эпчиллик ва очкўзлик керак. Айниқса очкўзлик жуда зарур, негаки кичик ўғирлик учун судга тушиб қолиш мумкин.

- Маорифни мўътадиллик (эви) билан, иложи борича қон тўкилишидан қочиб жорий қилиш лозим.

- Аҳмоқлар умуман хавфли, улар албатта ёмон бўлгани учунгина эмас, балки улар ҳар қандай мулоҳазаларга бегона бўлгани ва доимо улар кетаётган йўл фақат уларга тегишлидек орқа-ўнгига қарамасдан боришидадир.

- Кредит, - тушунтирди у Коля Персиановга, - бу сенда пул йўқлигидир... тушунаяпсанми? Пул йўқ, ва тўсатдан шақ! - у бор!
- Лекин отагинам, қарзни тўлашни талаб қилишсачи? - чучукланди Коля.
- Ғалатисан! Сен шу оддий нарсани ҳам тушунмайсан! Тўлаш керакми - нима бўпти, яна кредит оласан! Яна тўлайсан - яна кредит оласан! Ҳозир бари давлатлар шундай яшайди!

- "Ҳеч нарсада ушланмаган" сўзларида бутун бошли обрў яширинган.

- Талант ўз-ўзича рангсиздир ва уни ишлатилгандагина ранг олади.

***

Умид қиламанки маъқул бўлгандир!

Аҳмаджон Эргашев таржимаси.


https://t.me/Tarihiy_haqiqat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.