ТАЪРИФ
Менинг онам —
бир ҳовуч кўнгил,
Қирқ йил қирғин енголмаган зот,
оний сурур,
абадий ғусса,
ёшсиз йиғи,
товушсиз фарёд…
Опам — ойнинг асранди қизи,
Эртак тўқир этакларида,
Исм қўйиб толади тунлар
Худо олган гўдакларига.
Акам азиз болаларининг
Дийдорига етмай қиш тугар.
Ҳар йил бир кент қурар хорижда,
Лек бир ватан тиклолмас тугал.
Элим эса томошаталаб,
Кўзбойлоғич сеҳрига мафтун.
Ва ердаги худолар унинг
бардошини синар куну тун.
Менми,
мени қўйинг, сўйламай,
Бўларим шу – ел учирган хас,
Ихтиёрим топширай десам,
Шамоллар ҳам абадий эмас.
Сўзлар эски
янги оламда,
Дорлар баланд, қудуқлар чуқур.
Чақмоқ билан қисматдош отам
бу кунларни кўрмади (шукр).
Рашид Хўжамов
2025, февраль
Менинг онам —
бир ҳовуч кўнгил,
Қирқ йил қирғин енголмаган зот,
оний сурур,
абадий ғусса,
ёшсиз йиғи,
товушсиз фарёд…
Опам — ойнинг асранди қизи,
Эртак тўқир этакларида,
Исм қўйиб толади тунлар
Худо олган гўдакларига.
Акам азиз болаларининг
Дийдорига етмай қиш тугар.
Ҳар йил бир кент қурар хорижда,
Лек бир ватан тиклолмас тугал.
Элим эса томошаталаб,
Кўзбойлоғич сеҳрига мафтун.
Ва ердаги худолар унинг
бардошини синар куну тун.
Менми,
мени қўйинг, сўйламай,
Бўларим шу – ел учирган хас,
Ихтиёрим топширай десам,
Шамоллар ҳам абадий эмас.
Сўзлар эски
янги оламда,
Дорлар баланд, қудуқлар чуқур.
Чақмоқ билан қисматдош отам
бу кунларни кўрмади (шукр).
Рашид Хўжамов
2025, февраль