Йўл қоидаси умр фойдаси.
Мухтарам юртдошлар! Барчамиз кунлик ҳаётимизда хоҳлаймизми хоҳламаймизми транспорт воситаларидан фойдаланамиз.Ҳаммамизни узоғимизни яқин қилаётган бу маркабларни яратганга шукроналар айтамиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта оятларида Ерни инсонлар учун ёйиб қўйганини ,унда йўллар барпо қилганини алоҳида эслатади.Дархақиқат ,агар Аллоҳ ерни юришга мос қилибтўшамасдан, фақат тоғу тошлардан,жарлик ва дарёлардан иборат қилиб қўйганида , биз ожиз бандалар нима ҳам қила олардик.У Зот шундай марҳамат қилади: “У сизга ерни бешик қилиб берган ва шоятки, ҳидоят топсангиз,деб сизга унда йўллар қилиб қўйган Зотдир”.Расулуллоҳ (С.А.В) ўз ҳадиси шарифларида йўлнинг ҳам инсонлар зиммасида ҳақи борлигини айтганлар ва “Йўлга ўз ҳаққини беринглар” ,дея амр қилганлар.Йўл четида уй қурмоқчибўлганларга йўл учун керакли бўлган миқдорда оралиқни сақлашни тавсия берганлар.
Исломда ҳар бир инсон тўла ҳур ,эркин ҳисобланади. Фақат, бу эрк бошқаларнинг эрки ва ҳақ ҳуқуқи чегарасида адолат чизиғи билан чекланади.Шунга кўра, йўлдан фойдаланиш бир тарафдан ҳар бир йўл ҳаракати қатнашчисинингҳаққи бўлсада, иккинчи томондан бошқаларнинг ҳақлари ҳисобига маълум даражада чекланади.Ушбу чеклов меъёрлари одатда йўл ҳаракати қоидалари ва одобларида акс этади.Бинобарин, маскур қоидаларга риоя қилмаслик бошқаларнинг ҳақ ҳуқуқларига тажовуз ҳисобланади.Йўл омманинг мулки бўлсада, жиддий зарурат туғилганда,тартибга солувчи қоидалар орқали гоҳида маълум йўлларда ё вақтларда йўл юришни ёки тўхташни тақиқлаш мумкин.Шунингдек ,кишиларнинг ҳаётини сақлаш ва бошқа шу каби заруратлар юзасидан йўлларда маълум тезликни белгилаш ҳам шаръан дуруст.Бу ,албатта умумий манфаатлар эътиборидан бўлгани учун жоиз ҳисобланади.Йўл юриш мубоҳ бўлиши учун киши йўлнинг ҳақларига ,жумладан ,йўл ҳаракати қоидаларига .одобу аҳкомларига риоя қилиши лозим.Агар уларга ихлос билан амал қилинса.йўл юриш нафақат мубоҳ амал,балки кўплаб савобларга сабаб бўлувчи ибодат даражасига кўтарилади.Бордию,уларга риоя қилинмайдиган бўлса, бузилган меъёрнинг даражасига кўра , йўлда юриш макруҳ ёки ҳаром бўлади.
Йўл ҳаракати қоидалари умумий манфаатларини,инсон ҳаётининг эминлигини таъминлашга қаратилган.Ислом шариатининг талаб ва мақсади ҳам айни шу.Бугунги кунда ҳукуматлар томонидан жорий қилинган йўл ҳаракати қоидалари билан танишар эканмиз ,уларнинг бир қанча фиқҳий қоидаларга,жумладан ,”зарар бартараф этилади”,”зарарни бартараф этиш ва фойдани жалб этиш”,”зарар келтириш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ”,”жамиятнинг манфаати якка шахснинг манфаатидан муқаддам туради” каби шаръий қоидаларга ҳамоҳанг асосларга таянганини кўрамиз.Ушбу зарар ва манфаатлар жонга бўладими,молга бўладими фарқи йўқ.
Шунинг учун ҳам,барча ҳайдовчи ,йўловчи ва пиёдалар масъул томонлар тарафидан жорий қилинган йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари , уларга хилоф иш тутмасликлари вожиб.Зотан ,бу қоидаларга хилоф иш қилиш йўл ҳаракати қодаларига амал қилмасликгина эмас. Балки вожибни тарк қилганлик , мусулмонларга зарар келтириш , одамларнинг ҳаётини таҳликага қўйиш жихатидан улкан гуноҳ ҳамдир.
Ҳар бир йўл ҳаракати қатнашчиси ушбу ҳақларни диққат марказида тутмоғи даркор.Шу билан бирга ,йўл ҳаракати доир одоб ва аҳкомларга ҳам амал қилиши лозим. .
Андижон тумани
“Кўк тўнли ота ” жомеъ масжиди
Имом хатиби : Нурилло Бойматов