#билиб_олинг
Тилимизда ғалати сўзлар пайдо бўляпти. Пайдо бўлгандаям расмий ҳужжатлар орқали расмий шахсларнинг нутқи билан кириб келяпти.
Мана, масалан, ўрмонзор деган сўзни олайлик. У ҳозир муҳокама қилинаётган давлат дастури лойиҳасида турибди. Уни киритган одам ўзбек тили луғатида бундай сўз йўқлигини билармикан?
Тилимизда ўрмон деган сўз бор. У бир ёки бир неча турдаги дарахтлар қуюқ, ғуж бўлиб ўсган яшил, кўкалам ҳудудни англатади. Бундай жой дарахтзор деб ҳам аталади.
Яна боғзор деган янги сўз ишлатиляпти. Қадимдан асосан мевали, маданий манзарали қатор дарахтлар экилган ҳудуд боғ дейилган. Бироқ ҳаргиз боғзор эмас.
@tahrir_uz