SaRKoR dan repost
Жамоа бўлишнинг муқаддас учбурчаги!
Ҳар қандай жамоа учта муҳим фундаментга эга бўлиши шарт.
1. Ишонч. Жамоа ичида инсонлар ўзларини ишончда эканликларини, ҳар қандай оғир вазиятда уларга ёрдамга етиб келишга, уни қўллаб-қувватлашга инсонлар топилишини ичдан ҳис қилишлари керак.
2. Муаммолар ечими. Ҳар қандай жамоада инсонлар муаммоларни ечишга, уларга йўл топишга ҳаракат қилишлари керак, чунки илгарига силжишнинг ягона йўли ғоялар орқали муаммоларга ечим келиши.
3. Мақсадларга эришиш. Ишонч бўлса, муаммоларни ҳал қилиш ҳақида ғоялар фабрикасини яратсак-у, аммо қўйилган мақсадларга эришмасак, бу жамоанинг ҳар бир аъзосини ортга тортади.
4. Мослашувчан бўлиш. Ҳар қандай ишончли жамоа, муаммоларга ечим топа оладиган жамоа, мақсадларни ортиғи билан бажариб қўядиган жамоа мослашувчан бўлмаса, динозаврлар каби ўлимга маҳкум.
Ҳа, ростан ҳам мослашувчанлик инсоннинг асосий қуроли ҳисобланади, бизнинг миямиз яшаб қолиш учун мослаштирилган, шундай экан жамоа ҳам тирик қолиш учун мослашувчан бўлиши шарт.