Халқаро жиноят суди "Толибон" етакчиларини қамоққа олиш учун ордер берди.
Халқаро жиноят суд Ҳайбатуллоҳ Оҳунзода ва Абдул Ҳаким Ҳаққонийни қамоққа олиш бўйича ордер бериши Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Ушбу қарор, айниқса, гендерга асосланган зўравонлик жиноятлари учун масъул шахсларга нисбатан қонун устуворлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
2021 йил 15 августдан буён Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинликларига жиддий таъсир кўрсатган сиёсий вазият бутун жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб келмоқда.
БМТ Афғонистон миссиясининг баёнотида шундай дейилган:
Афғонистоннинг қочқинликдаги сиёсий ҳаракатлари мазкур қарорни ижобий қабул қилиб, уни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адолат қарор топтириш йўлидаги катта қадам сифатида баҳолади.
Ўз навбатида, бу қарор "Толибон" ичидаги мўътадил қатлам вакилларининг ҳам позициясини мустаҳкамлайди. Хусусан, Сирожиддин Ҳаққоний, Амир Хон Муттақий, Аббос Станикзай ва бошқа айрим "Толибон" раҳбарларининг ижтимоий сиёсат бўйича қарашлари "Толибон" етакчисининг қарашларидан бироз фарқ қилади.
👉@suhrob_buranov

"Бу қатъий ҳаракат 2021 йил 15 августдан буён афғон аёллари азият чекаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларига нисбатан бепарволикка йўл қўйиб бўлмаслигини тасдиқлайди."Бу қарорнинг глобал аҳамияти шундаки, у гендерга асосланган жиноятлар учун халқаро миқёсда жавобгарликни кучайтириши мумкин. Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишлари энди жаҳон ҳамжамияти назаридан четда қолмаслигига ишора бўлмоқда.