🇵🇰🇮🇷Покистон ва Эрон вакиллари Афғонистон масаласини муҳокама қилди
Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Муҳаммад Содиқ Хон Эрондаги ҳамкасби Хошим Ашджазаде билан икки мамлакат дуч келаётган халқаро геосиёсий вазият ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашганини маълум қилди. Ушбу учрашувда Эроннинг Исломободдаги элчиси Ризо Амирий Муқаддам ва Покистоннинг Теҳрондаги элчиси Муҳаммад Мудассир Типу ҳам иштирок этган.
Шу пайтда Афғонистонда "Толибон" бошқаруви остидаги оғир гуманитар ва иқтисодий вазият кучайиб, кўплаб афғонларни қўшни мамлакатларга қочишга мажбур қилмоқда. Лекин бу қочқинлар мезбон мамлакатларда асосий хизматлардан, жумладан ҳуқуқий муҳофазадан кенг фойдалана олмаётгани боис янада оғир аҳволда қолишаётгани таъкидланмоқда.
Бундан ташқари, Эрон ва Покистонда бўлаётган афғон қочқинларига нисбатан таъқиблар, инсон ҳуқуқлари бузилиши ва мажбурий депортациялар ҳақидаги хабарлар жиддий хавотир уйғотаётганини қайд этиш лозим. Мазкур ҳолатлар афғон қочқинлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни хавфсиз шароит билан таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини кўрсатиб бермоқда. Афғон қочқинлари қабул қилинган халқаро конвенциялар доирасида муносиб тарзда муҳофаза қилиниши ва бу инқироз чуқурлашувининг олдини олиш учун биргаликда аниқ чоралар кўриш лозим.
Шу билан биргаликда, ҳар иккала мамлакат учун асосий муаммолардан бири Афғонистон билан чегара ҳудудларда терроризм ва сепаратизм хавфининг кучайиб бориши ҳисобланади.
Ўз навбатида, Дональд Трамп билдираётган баёнотлари ортидан АҚШнинг Афғонистон бўйича қарашларида ўзгаришлар юз бериши эҳтимоли минтақадаги давлатларни бир-бири билан мулоқот қилишга ундамоқда.
👉@suhrob_buranov