🇮🇷Эрондаги авторитар исломий ҳокимият ағдариладими?
Бу саволни ўртага ташлашимиз бежизга эмас. Суриядаги Башар Асад режимининг қулаши Яқин Шарқнинг узоқ муддатли авторитар бошқарувдаги давлатларини ҳам хавотирга сола бошлади. Шу жумладан, Эронни ҳам. Қолаверса, АҚШ ва Исроил расмий шахслари сўнгги вақтларда Эронни нишонга олиш ҳақида қайта-қайта гапиришмоқда.
Эроннинг амалдаги исломий бошқарув модели ўз жамиятини ҳозиргача асосий 2 та устун орқали ушлаб келди. Булар:
1. Америка ва Исроил душман;
2. Мусулмон оламида ўзини шиалар етакчиси сифатида кўрсатиш.
Эрон диний раҳбарларининг сийқаси чиқиб кетган нутқларидан ҳеч қачон тушиб қолмайдиган биринчи устун тобора ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Эрон аҳолиси ҳам замонавий дунё ва Яқин Шарқ минтақасидаги воқеликни диққат билан кузатиб турмоқда. Ўз мамлакатининг хавфсизликни таъминлаш ишида заиф эканлигини ҳис қилмоқда. Масалан, Исмоил Ханиянинг айнан Теҳронда ўлдирилиши аҳолининг ўз ҳукуматига бўлган ишончини камайтириб, шубҳаю гумонларни янада кучайтириб юборди.
Яқин Шарқдаги шиалар қатламини бирлаштиришни назарда тутувчи иккинчи устун ҳам аста-секин дарз кетмоқда. Масалан, Эроннинг Суриядан қувилиши, Ливандаги Ҳизбуллоҳнинг деярли мажруҳ ҳолга келтирилиши, Ямандаги хусийларни нишонда эканлиги ва бошқа шу каби мисолларнинг барчаси Эроннинг ташқи сиёсатдаги "Шиа ҳилоли" концепциясини чиппакка чиқарди.
Хуллас, Эрон раҳбарияти ўз ҳокимиятининг яқин истиқболдаги тақдирини белгилаб берадиган танлов қилиш арафасида турибди.
👉@suhrob_buranov