🇺🇸АҚШда 2 кунда 2 та теракт содир бўлди
АҚШ президенти Байденнинг айтишича, Янги Орлеандаги теракт ташкилотчиси ва ижрочиси 42 ёшли Шамсуддин Жаббор АҚШ Қуролли кучлари фахрийси бўлган. Унинг қўшимча қилишича, ҳужумдан бир неча соат олдин у ижтимоий тармоқларда ИШИДдан илҳомлангани ва ўлдириш истагини билдирган видеони жойлаштирган. Унинг машинасидан ИШИД байроғи топилган. Маълум қилинишича, у ёлғиз ҳаракат қилмаган ва ҳужумга 4 киши алоқадор бўлиши мумкин. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 15 нафарга етган.
Шу билан бирга, кеча АҚШнинг сайланган президенти Трампга тегишли бўлган Лас-Вегасдаги меҳмонхонага кираверишда Cybertruck ёниб кетиб, меҳмонлар портлаш овозини эшитишган. Бир киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди. Қайд этилишича, ҳодиса эҳтимолий теракт сифатида текширилмоқда.
Расмийлар Янги Орлеандаги ҳужум ва Лас-Вегасдаги портлаш ўртасидаги боғлиқлик текширувдан ўтказилаётганини айтишмоқда.
👉@suhrob_buranov