🇨🇳🇰🇬🇺🇿Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида бу дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир, дея таъкидлади.
Шунингдек, мурожаатда:
Инфратузилма соҳасидаги ушбу йирик лойиҳа илғор муҳандислик, инновация ва рақамли ечимлар асосидаги кенг кооперацияни, юқори экологик стандартларга амал қилишни назарда тутади.
Кошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та тоннель барпо этилади. Бундан ташқари, замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу магистрал йўлнинг ишга туширилиши минтақавий савдо ва инвестициялар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш, транспорт харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, Марказий Осиёнинг улкан транзит салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади. Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддати бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради. Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.
Келгусида ушбу темир йўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади. Бундан, ҳеч шубҳасиз, барча мамлакатлар иқтисодий фойда кўради. Юзлаб янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилади.
Албатта, мазкур лойиҳа Буюк ипак йўлининг қайта тикланишига, маданий-гуманитар алмашувлар ривожига, халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилади.
👉@suhrob_buranov