Залмай Халилзод: "Толибон" ҳокимияти қисқа муддатли бўлиши мумкин, лекин узоқ муддатга жавоб бера олмайди
АҚШ ва "Толибон" ўртасидаги Доҳа келишуви ижрочиси сифатида танилган дипломат Залмай Халилзод юқоридаги фикрларини Флорида университетидаги Глобал ва миллий хавфсизлик институтида бўлиб ўтган давра суҳбатида айтиб ўтди. У ўз нутқида афғонлараро мулоқотга алоҳида урғу қаратиб, ҳозирги вазиятда Афғонистон барча учун мақбул бўлган сиёсий тизимга эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.
"Толибон" Кобул ҳокимиятига келгач, туяқуш мисол "бошини ерга кўмиб олган" олган Халилзод, Трамп президент сифатида сайланиши билан "афғон мавзуси" бўйича тез-тез чиқишлар қила бошлади. Бу маълум маънода Трамп маъмуриятининг Афғонистонга оид ташқи сиёсатида ўзгаришлар бўлишига ишора қилади. Бундан ташқари, Дональд Трамп ўз маъмуриятига таклиф қилган юқори лавозимдаги вакиллар (уларни Америка сенати тасдиқлаши керак) алоҳида диққат-эътиборни тортади:
1. Мудофаа вазири номзоди Пиг Ҳигсет. У Афғонистондаги уруш фахрийси. 2011-2012 йилларда ISAF сафларидаги бўлинмаларга хизмат қилган.
2. Давлат котиби номзоди Марко Рубио. У ўз вақтида сенатор сифатида "Толибон" ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олиш таклифини илгари сурган. Бундан ташқари, у 2023 йилда "Терроризм молиялаштирилишини тўхтатиш" лойиҳасини Конгрессга тақдим этган. Рубион Fox News телеканалига берган интервьюсида " "Толибон" каби террорчи ташкилотлар америкалик солиқ тўловчиларнинг пулларидан фойда кўрмаслиги керак", деб таъкидлаган.
3. Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи номзоди Майк Уолтз. У ҳам Американинг "Толибон"га қарши амалиётларида иштирок этган уруш фахрийси. Майк Уолтз ҳам Fox News га берган интервьюсида Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши "шармандали ҳодиса" эканлигини таъкидлаб, келажакда АҚШ аскарлари Афғонистонга қайтиб, терроризмга қарши курашиши керак, деб ҳисоблайди. Шунингдек, Майк Уолтз Конгресс тингловларидан бирида Афғонистондаги Ал-Қоида "Толибон" ҳукумати ва улар қўлида қолган Америка ускуналари ёрдамида қайта жонланаётганини таъкидлаб, "бир террорчи гуруҳга таяниб, бошқа террорчи гуруҳни йўқ қилиш катта хато" дея Залмай Халилзод қарашларини танқидий баҳолаган эди.
Юқорида зикр этилган номзодлар тасдиқланса, табиийки, АҚШнинг Афғонистон бўйича сиёсатида туб янгиланишлар бўлиши эҳтимоллари ошади.
👉@suhrob_buranov