СЎЗ ЭРКИНЛИГИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА АХБОРОТДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ ХАЛҚАРО ТРЕНИНГЛАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА!
UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, Швецария элчихонаси билан ҳамкорликда Самарқанд вилояти судьялари учун “Сўз эркинлиги ва ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи”нинг халқаро стандартлари таҳлили мавзусида икки кунлик семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда БМТнинг муҳим тузилмаси бўлган UNESCOнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Бахром Раджабов, Швейцариянинг ривожланиш бўйича ҳамкорлик бўлими раҳбари ўринбосари, Давлат бошқаруви ва миграция бўлими маслаҳатчиси Келлер Алаззави Урсула ва халқаро эксперт, ҳуқуқшунос Хуан Барата Мир иштирок этишди.
Тренинг давомида сўз эркинлигини ҳимоя қилиш ва ахборотдан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича халқаро ҳуқуқий база, минтақавий стандартлар ва илғор тажрибалар ҳақида кенг қамровли тушунчалар бериш борасида профессор Жоан Барата Мир қизиқарли машғулот олиб борди.
Семинар-тренингни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, судьяларни ушбу ҳуқуқлар доираси, қонуний чекловлар, нафрат нутқи (hate speech), оммавий ахборот воситаларини тартибга солиш ва рақамли ландшафт каби муҳим мавзулар юзасидан кенг ахборот ва таҳлилий маълумотлар билан таништиришдан иборат.
Шунингдек, тренингда Самарқанд вилоятидан журналистлар ҳам иштирок этиб, судьялар билан биргаликда интерактив усулда кейслар ишлашди.
Маълумот учун: тренинг Навоий вилоятида давом этади.