Афсонавий теннисчи профессионал фаолиятидаги сўнгги баҳсини ўтказибди. «Улкан тож» турнирларининг 22 карра ғолиби Дэвис кубогида Испания терма жамоаси билан бирга мағлубиятга учрабди. 38 ёшли Надал Нидерландия терма жамоаси аъзоси Ботик ван де Зандшулпга икки сетга кўра (6-4, 6-4) имкониятни бой берди.