🗣
20.12.2024 г. «Жавоб берамиз» рукни релизи
«Norma» компанияси экспертлари қуйидаги саволларга жавобларни тайерладилар👇
❔
Чет эллик ходимга авиабилет олиб берилганида солиқ оқибатлари
Бизнинг ташкилотда чет эллик ходимлар фуқаровий ҳуқуқий шартнома бўйича ишлаб келмоқдалар. Тузилган шартномаларда яшаш жойига (чет элдаги яшаш манзилига) бориб келиш учун авиабилет харажатлари жисмоний шахсга банк томонидан қоплаб берилиши ёки банк томонидан сотиб олиб берилиши кўрсатиб ўтилган.
Мазкур ҳолатда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Жавоб >> ❔
Корхона раҳбарининг фарзанди хусусий мактабда ўқиши учун унинг ойлик иш ҳақи ҳисобидан пул тўлашКорхона раҳбари ўз фарзанди хусусий мактабда ўқиши учун шартнома суммасини ўз иш ҳақидан тўламоқчи.
Корхона раҳбари ўз фарзанди хусусий мактабда ўқиши учун шартнома суммасини ўз иш ҳақи ҳисобидан тўласа бўладими?
Жавоб >>❔
Товарларни халқаро ташиб келтириш хизматлари импортида ҚҚС
Корхона товарларни импорт қилишда ушбу товарларни ташиб келтириш учун чет эллик юридик шахснинг транспорт хизматидан фойдаланади.
Норезидентлардан импорт килинган ушбу транспорт хизматлари учун солиқ агентида ҚҚС тўланадими?
Жавоб >> ❔
Чет эллик сотувчига ортиқча тўланган сумма бўйича солиқ оқибатлариКорхона 2024 йил 3 июнда 5700 АҚШ долларига товар импорт қилиш учун шартнома тузди ва суммани олдиндан тўлиқ тўлаб берди. 2024 йил 25 июлда шу шартнома асосида 5500 АҚШ долларига товар импорт қилинди. 200 АҚШ доллари бўнак сифатида қолиб кетди.
Ушбу 200 АҚШ долларига қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?
Жавоб >> ❔
Янги қурилган бино учун мол-мулк солиғини тўлашКорхонамиз учун бинони пудратчи қуриб берди. Давлат қабул комиссияси 2023 йил декабрь ойида ушбу бинони қабул қилиб олган. Кадастр ҳужжатлари эса корхонамиз номига 2024 йил сентябрда расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолатда 2023 йил декабрдан 2024 йил сентябргача бўлган давр учун мол-мулк солиғини ким тўлайди?
Жавоб >>