📌 РУБРИКА: ЯНГИЛИКЛАР, МҲХС ‼️
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва 2023 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботни тайёрлашга доир ахборот хабари эълон қилинди.
Унга кўра 2023 йил якуни бўйича МҲХСга мувофиқ молиявий ҳисоботни тайёрлайдиган ташкилотларнинг МҲХС бўйича молиявий ҳисобот шакллари ва тузилиши 1-сон “Молиявий ҳисоботни тақдим этиш” БҲХС (09.12.2022 йил, р/р. 3400, 2-илова) асосида, уларнинг солиқ ҳисоботи шакллари эса “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича солиқ ҳисоботи шакллари” (20.10.2020 йил, р/р. 3221-1) йиллик асосида тайёрланади ва тақдим этиш санаси 2024 йилнинг 1 июнидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Шу жумладан, 2023 йил 1 октябрда Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган, МҲХСни биринчи марта қўллаётган юридик шахслар:
🔻 2023 йил якунлари бўйича молиявий ҳисоботларини БҲМС асосида тақдим этади ҳамда 2024 йил 1 январь санасида МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги кириш ҳисоботини тайёрлайди ва шу санадан бошлаб бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида ташкил этади;
🔻 2024 йил якунлари бўйича қиёсий маълумотларни ўз ичига олувчи молиявий ҳисоботларини ва 2025 йил якунлари бўйича биринчи тўлиқ тўплам молиявий ҳисоботларини тақдим этади.
Ушбу ташкилотларнинг солиштирма молиявий ҳисоботининг мажбурий аудиторлик текшируви аудиторлик ташкилотлари томонидан аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ва Аудитнинг халқаро стандартларида белгиланган тартибда ўтказилади.
🔍Батафсил: https://api.mf.uz/media/document_files/%D0%90%D1%85%D0%B1%D0%BE%D1%80%D0%BE%D1%82_%D1%85%D0%B0%D0%B1%D0%B0%D1%80%D0%B8__03-43-2725_06_02_2024_%D0%B9.pdf
_________________________
Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan