ФАРИШТАЛАР...
Хонадонингизда кекса одам борми? Бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, шуларни зиёрат қилинг: ҳаёт абадий эмаслигини ўйлаб таскин топасиз.
Хонадонингизда гўдак борми? Сиз ҳам бахтли экансиз! Дунё ташвишларидан тўйиб кетсангиз, гўдакни бағрингизга босинг: ҳаёт абадий эканини ўйлаб, таскин топасиз...
МУНОФИҚ
Онасини беҳурмат қилган одам қўшни кампирни яхши кўраман деса, ишонмайман. Ўз халқининг тилини, маданиятини, тарихини ҳурмат қилмаган одам бошқа халқларнинг тилини, маданиятини, “тарихини” ҳурмат қиламан, деса ишонмайман...
ОИЛА
Оилани муқаддас билмаганлар учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ!
КЎНГИЛ
Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Бойликка... Амалга... Шон-шуҳратга... Худонинг ўзи кечирсин-ку, ҳатто ҳаётга ҳам... Қариб-чуриганда “Омонатингни ола қол, Яратган Эгам”, дейдиганлар чин дилдан гапиради...
Одам ҳамма нарсага тўйиши мумкин. Фақат бир нарсага – Меҳрга тўймайди. Бу масалада шоҳу гадо баробар. Холбуки, дунёда бундан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин Сўз, бир чимдим Меҳр кимни ўлдирибди? Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз...
ЭНГ БЕБАҲО, ЭНГ АРЗОН
Дунёда энг бебаҳо, аммо ҳалигача беназир тарқатиладиган хазина бор. Бу – она меҳри.
Ўткир ҲОШИМОВ,
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”дан.
https://t.me/solih_safo