Apple 13 миллиард евро солиқ имтиёзлари учун даъвода ютқазди
Иш Ирландияда 2014 йилдан бери кўриб чиқилмоқда. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Apple 20 йил давомида мамлакат солиқ имтиёзларидан ноқонуний фойдаланган – хусусан, даромаддан 0,005% ставкада корпоратив солиқ тўлаган. Энди Европа Иттифоқи суди ниҳоят Европа комиссиясининг қарорини тасдиқлади, деб ёзади Euronews..
Apple суд қароридан норози эканини билдирди. "Европа Комиссияси қоидаларни эски саналарга қараб ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда ва халқаро солиқ қонунчилиги талаб қилганидек, бизнинг даромадимиз аллақачон АҚШда солиққа тортилганлигини эътиборсиз қолдирмоқда", дея компания баёнотидан иқтибос келтиради Reuters.
Кеча Apple янги қурилмалар - 16-авлод iPhone, шунингдек, янги смарт-соатлар ва қулоқчинларни намойиш қилди. ОАВ ёзишича суд қарори туфайли компания сешанба кунлари тақдимотлар ўтказиш анъанасидан атайлаб воз кечган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb