Покистон Савдо-саноат палаталари федерацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди
🇺🇿🇵🇰 Ўзбекистон делегациясининг Покистон Ислом Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов Покистон Савдо-саноат палаталари федерацияси (FPCCI) раҳбарияти, шунингдек, федерация аъзолари билан учрашди.
👍Учрашув давомида юқори салоҳиятга қарамай, ҳали ўзининг максимал даражасига етмаган савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси икки мамлакат ўртасидаги институтционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади ва бир қатор стратегик ташаббусларни таклиф қилди.
👍Хусусан, Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ҳомийлигида қўшма Ишбилармонлар кенгаши фаолиятини қайта йўлга қўйиш, кенгаш таркибига тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноати, агросаноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва логистика каби соҳаларни ифодаловчи 15 нафар тадбиркорларни киритиш, шунингдек, жорий йил февраль ойида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Покистон бизнес-форумини ўтказиш таклифлари илгари сурилди.
Томонлар икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасида мунтазам мулоқот платформасини яратиш, савдо алоқаларини сезиларли даражада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро савдо ҳажмини кенгайтириш имконини беришини таъкидладилар.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube