#tafsir #ulamolar
Ибн Ҳишом
(«Ас-сийратун набавия» асари муаллифи)
Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Ҳишом ибн Айюб Ҳимярий Маъофирий Басрада таваллуд топган. Кўплаб манбаларда Ҳимяр қабиласининг Маъофир уруғига мансуб экани қайд этилган. Ибн Ҳишом илмни Басрада олади. Кейин Мисрга бориб вафот этгунига қадар Фустот шаҳрида яшаган.
Зиёд ибн Абдуллоҳ Баккоийдан таълим олиб, ундан Ибн Исҳоқнинг «Ал-мағозий» асарини ривоят қилади. У тарих ҳамда қадимги араб халқларининг шеърияти, насаб ва луғат олими сифатида шуҳрат топган. Мисрда имом Шофеъий билан илмий суҳбатлар қилган ҳамда тил, шеър ва насаб илми борасида чуқур билимга эга эканини билиб, уни доим мақтов билан ёдга олган.
Ўз навбатида Имом Шофеъий ҳам Ибн Ҳишомнинг етук олим эканлигини эътироф этган.
Китоблари:
Олимнинг китоблари кўп бўлиб, улардан сийратга оиди
«Ас-сийратун набавия» китобидир. Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига доир ҳозирги давримизгача етиб келган энг қадимги китобдир. У Ибн Исҳоқнинг «Ал-мағозий» асарининг тартибга келтирилган шаклидир. Асар форс, турк, урду, немис, рус тилларига таржима қилинган.
Шунингдек, ушбу асар охирги йилларда бир гуруҳ таржимонлар томонидан ўзбек тилига ҳам таржима қилиниб, кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Ибн Ҳишом ҳижрий 213 (милодий 828) йили Мисрнинг Фустот шаҳрида вафот этган.
@siyratmanba