"Бир китоб – 3 кун!" ташаббусини куллаб-қувватлаймиз!
📚
🇺🇿 Ўзбекистонда янги ташаббус: битта китоб ўқиган ва имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бу Миллий тикланиш партияси томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси орқали амалга оширилиши мумкин.
Нима учун бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз?
– Билим инсонни ўзгартиради. Таълим ва китоб ўқиш орқали маҳкумларнинг фикрлаши ўзгаради, улар жамиятга қайта мослашиш учун тайёр бўлади.
– Бу фақат жазо муддатини қисқартириш эмас, балки руҳий ва ахлоқий ривожланишга хизмат қилади.
– Жазо муддатини мазмунли ўтказиш орқали ижтимоий адаптацияни осонлаштиради.
Жаҳон тажрибасидан мисоллар:
📖 Бразилия: Ҳар битта китоб ўқиш маҳкумнинг жазо муддатини 4 кунга қисқартиради. Бу тизим маҳкумларни таълимга қизиқтириш ва қайта тарбия қилишда катта таъсир кўрсатди.
📖 Италия: Маҳкумлар китоб ўқиш ёки фильмларни таҳлил қилиш орқали ўзлари ҳақида эссе ёзади. Бундай тажриба орқали уларнинг ижтимоий кўникмалари ва фикрлаш даражаси ошади.
📖 Индонезия: "Китоб ўқиш – бу озодликка қадам" дастури доирасида китоб ўқиган маҳкумлар камроқ муддатда озодликка чиқиш имконига эга бўлади.
Китоб ўқиш – бу жазо эмас, имконият!
Китоб – бу ҳар қандай даргоҳдан катта мактаб. Агар биз маҳкумларга билим олиш имкониятини берсак, улар нафақат ўзларини, балки жамиятни ҳам ўзгартира олади.
Ўзбекистонда бу қонун қабул қилиниши нима беради?
– Маҳкумларнинг билим даражасини оширади.
– Жамиятга қайтиб келганида, уларни меҳнат бозорига ва ижтимоий ҳаётга тайёрлайди.
– Маданий ва маънавий қадриятларни сингдириш имконини беради.
💡 Бир китоб – уч кун!
Билимга йўналтирилган ҳар бир қадам жамият учун ҳам, инсон учун ҳам катта ютуқ.
Алишер ака бўлар эканку, яхши таклифлар берса,
Миллий тикланиш маладес
➡️Канал- Sirdaryolik_insider