Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди
Айни пайтда президент селектор йиғилиши ўтказмоқда.
Унда айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.
ОАВ вакилллари, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари, хусусан ижодий жамоамиз билан яқиндан самимий муносабатда бўлиб келган Акмалжон Азимжоновичнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз 🤝👍
Блогерлар ва ОАВ бу Хоким даврида янаям очиқлига юз тутди.
Рахмат Акмалжон Азимжонович🫡
➡️Канал- Sirdaryolik_insider
Айни пайтда президент селектор йиғилиши ўтказмоқда.
Унда айрим туман ҳокимлари инвестиция ва экспорт масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйгани қайд этилди.
Ўтган йили Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 миллион долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида экспорт камайган.
Ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.
Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.
Эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.
Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.
Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.