Mohir Speaks dan repost
Эртаклар ёмонликка етаклар
3-4 йил аввал бошқалар менга нимадир қилиб беришга:
Ота-онам — ўқишга киришимга;
Тоғам — иш топишимга;
Опам — соғлиғимга;
Дўстларим — пулим йўқлигида ёрдам беришга мажбур деб ҳисоблардим.
Кутувларим амалга ошмадими — демак улар айбдор.
Умуман олганда, ҳозир ҳам аксариятимизда бошқалардан катта кутувларимиз бор
Нима деб ўйлайсиз бу кутувлар бизга қаердан келган?
Эртаклардан!
Чунки, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз эртакларда қаҳрамон ички эмас, ташқи таъсирлар ёрдамида қаҳрамонга айланади:
Ўргимчак одам ўз меҳнати билан эмас, балки ўргимчак уни чақиб олгани;
Алладин — сеҳрли чироқ топиб олиши;
Ҳошимжон — сеҳрли қалпоқча;
Жек ва ловия поясида — олтин тухум қўювчи ғоз;
Мушук аёл — мушуклар тишлаши;
Астерикс — сеҳрли дамлама орқали қаҳрамонга айланади.
Қизларга аталган ҳикояларда ҳам аёллар ўз устида ишлашлари эмас, балки умр давомида ўз шаҳзодалари келиб уларни ҳаётларини ўзгартиришларига урғу берилади:
Аждарҳо чангалидаги Фионани Шрек қутқариши;
Ухлаётган опоғойни шаҳзода бўса билан қутқариши (номаҳрамни ўпмай ўл бетамиз😅) ва бошқалар бунга мисол бўлади.
Бу каби эртаклар гўё ҳаётимизда бир воқеа бўлсаю ҳаётимиз бирданига ўзгариб кетишига, ҳаётимизда "Сеҳрли таблеткалар" борлигига ишонтиришади
Энг ёмони, бизда масъулиятсизлик ва ҳаётда содир бўлган муаммоларга бошқаларни айблаш кўникмаси шаклланади
Фирибгар маркетологлар ҳам инсонларнинг айнан шу фикрлашидан фойдаланиб: "Мана шу маҳсулотни олсанг, ҳаётинг тубдан ўзгариб кетади" - деб инсонларни чув туширишади.
Аслини олганда ҳаётимизда мўъжизалар мавжуд ва бир воқеа ҳаётимизни ўзгартиришида ҳам ҳақиқат бор
Фақат фарқи — биринчи қадамни сиз ташлаб, ушбу йўлда сабр билан туриш керак!
Бир китоб ҳаётингизни ўзгартириши бор гап, лекин у китобни ўқиш учун сиз ҳаётингизни ўзгартирмайдиган бир нечта китоб ўқиб чиқишга мажбурсиз!
Моҳир Мирзахмедов