#ривоят
Кунлардан бир куни илон ҳеч кимга зиёни тегмайдиган капалакни изидан тушиб, кечаю кундуз тақиб қила бошлабди. Қўрқинч капалакга куч бериб, қанотчаларини қоқиб узоқ узоқ учибди. Илон эса унинг изидан тақиб қилишдан чарчамасдан судраларди. Шу аснода икки кун тақиб қилибди. Учинчи кунга келиб илонни тақибидан чарчаган капалак, гулзордаги бир гулга қўнибди. Бироз нафасини ростлаган капалак, изидан икки кундан бери тақиб қилаётган илондан сўрабди.
-- Ҳой илон...мени ўлдиришингдан олдин сенга учта савол берсам бўладими?- дебди.
-- Мен ўлжаларимга бундай имкон беришдан йироқман аслида, лекин майли ўлиминг олдидан сенга шундай имкон бераман...сўрайвер!- дебди илон.
-- Сен капалаклар билан озиқланасанми?-дебди капалак.
-- Йўқ...
-- Мен сенга бирор ёмонлик қилдимми?- дебди капалак.
-- Йўқ...
-- Нега унда сен мени ўлдирмоқчисан?-дебди.
-- Мен сени товланиб, ҳаётдан лаззатланиб , порлаб парвоз қилаётганингга ҳасад қилаяпман, сени кўролмай ёмон кўриб кетаяпман! Менга сенинг учишинг ёқмайди... - деб жавоб берибди илон...