Йўқлаб қўйинг гоҳи~гоҳида,
Қизингизнинг ҳолин сўрангиз,
Ҳеч бўлмаса тушимга келинг,
Жаннатдаги фаришталарим!
Соғинч юрагимни эзди~ку!
Юрагим зардобга тўлди~ку!
Осмонларим йироқ бўлди~ку!
Жаннатдаги фаришталарим!
Дийдорларда қолди кўз ёшим,
Селдек бўлди ётган болишим,
Рози эдим кўрсам бир тушим,
Жаннатдаги фаришталарим!
Ортга боқмай ўтаётир вақт,
Соғинчимга сира боқмас вақт,
Айрилиққа кўнмоқ бўлар вақт,
Жаннатдаги фаришталарим!
Тушларимда меҳмон бўлингиз,
Ҳовлингизни файзли қилингиз,
Ҳеч бўлмаса ёшим артингиз,
Жаннатдаги фаришталарим!
МУСЛИМА АБДУРАҲМОН ҚИЗИ
30.01.2025.
@shirin19_66
Қизингизнинг ҳолин сўрангиз,
Ҳеч бўлмаса тушимга келинг,
Жаннатдаги фаришталарим!
Соғинч юрагимни эзди~ку!
Юрагим зардобга тўлди~ку!
Осмонларим йироқ бўлди~ку!
Жаннатдаги фаришталарим!
Дийдорларда қолди кўз ёшим,
Селдек бўлди ётган болишим,
Рози эдим кўрсам бир тушим,
Жаннатдаги фаришталарим!
Ортга боқмай ўтаётир вақт,
Соғинчимга сира боқмас вақт,
Айрилиққа кўнмоқ бўлар вақт,
Жаннатдаги фаришталарим!
Тушларимда меҳмон бўлингиз,
Ҳовлингизни файзли қилингиз,
Ҳеч бўлмаса ёшим артингиз,
Жаннатдаги фаришталарим!
МУСЛИМА АБДУРАҲМОН ҚИЗИ
30.01.2025.
@shirin19_66