Сиз ёмон эмассиз
Сиз ёмон эмассиз азиз инсоним,
Шунчаки озгина ғам эзиб қўйган.
Кимларнидир озори нагоҳон тегиб,
Ўзлари билмасдан қалбингиз ўйган.
Ширин жонингизни бекорга қийнаб ,
Кераксиз иллатдан изламанг даво.
Гӯзал хаётингиз бахтдан айириб.
Ўткинчи азобни кўрмангиз раво.
Кўнглингиз тубида меҳр мавжланиб,
Жахлдан ўтолмай юзага чиқолмас.
Бир ёниб, бир сўниб дардкаш тополмай,
Хаётга бир бора кулиб боқолмас.
Сиз ёмон эмассиз азиз инсоним,
Тош юрак ортида чексиз меҳр бор.
Йиғлаган кўзларнинг тўккан ёшида,
Айтолмаган узрли хижолати бор.
✍ Юсупова Зулфия.
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss
Сиз ёмон эмассиз азиз инсоним,
Шунчаки озгина ғам эзиб қўйган.
Кимларнидир озори нагоҳон тегиб,
Ўзлари билмасдан қалбингиз ўйган.
Ширин жонингизни бекорга қийнаб ,
Кераксиз иллатдан изламанг даво.
Гӯзал хаётингиз бахтдан айириб.
Ўткинчи азобни кўрмангиз раво.
Кўнглингиз тубида меҳр мавжланиб,
Жахлдан ўтолмай юзага чиқолмас.
Бир ёниб, бир сўниб дардкаш тополмай,
Хаётга бир бора кулиб боқолмас.
Сиз ёмон эмассиз азиз инсоним,
Тош юрак ортида чексиз меҳр бор.
Йиғлаган кўзларнинг тўккан ёшида,
Айтолмаган узрли хижолати бор.
✍ Юсупова Зулфия.
https://t.me/+PBE4iYDhh-GjsEVv
Ⓜ️anba: @sherlar
👍 #like_boss