ҲАРОМДАН ТИЙИЛ САЛОМАТ БЎЛАСАН
Шомда 97 ёшга кирган ҳурматли отахон бор эди. Шу ёшида ҳам қомати тик, кўзи ўткир, қулоғи яхши эшитар ва тишлари бутун эди. (Ваҳоланки, бундай улуғ ёшда қомат букилган, кўз хира, қулоқ яхши эшитмайдиган ва тишлар тўкилиб адо бўлган бўлади)
У кишидан:
– Эй саййидим, Аллоҳ саломат қилсин, бундайин тан саломатлигига қандай қилиб эришдингиз? – дея сўралди.
У киши:
– Эй болам, бу таним аъзоларини ёшлик чоғларимда гуноҳлардан асраган эдик, Аллоҳ таоло бу аъзоларимизни кексайганимизда саломат асради, – деб жавоб берди.
Ким тақво ила яшаса, қувватли умр гузаронлик қилади.
Ушбу воқеани ўқиётган биродарларимга айтаманки, ушбу инсоннинг айни кучга тўлган йигитлик даври Аллоҳ таолонинг итоатида ўтган эди. Энди унга мукофот ўлароқ яхши ҳолатдаги кексайиш ато қилинди.
Кимни йигитлик даври гуноҳларга мубталолик ила ўтган бўлса, уни жуда ҳам аламли кексайиш кутиб туради. Эс ҳушидан айрилиб, бир сўзни минг марталаб кайта-қайта айтадиган бўлиб қолади ва фарзандлари унинг бу ҳолатидан уялиб юришади.
Шайх Нобулсийдан
"Қиссалар ва ҳиссалар" китобидан.
👉 @Shayx_Muhammadsodiq