Sharq24 I Ommabop I Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Қуёш Шарқдан чиққани каби - илм, маърифат, маданият ҳам Шарқда уйғона бошлаган
Мурожаат учун:
@sharq24murojaatlar
@cholponshunos
www.sharq24.uz
t.me/sharq24uz
fb.com/sharq24uz
instagram.com/sharq24uz/
twitter.com/sharq24uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дахшат #Тарқатинг

😱Идиш ювиш геллари "ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР" ни келтириб чиқаради

Битта одам ўзи билмаган холда 1 йилда 250 грам идиш ювиш гелини еб қўяр экан. УЙДА, РЕСТОРАН ВА КАФЕЛАРДА идиш тоза ювилганига ишонч хосил қилинг!

Яқинларга ҳам юбориб огоҳлантириб қўйинг

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Қамчиқ" довонида ёғаётган ёмғир қорга айланди

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмаклашилмоқда

Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган «Камбағалликдан-фаровонлик сари» дастури ижроси доирасида янгича тизим асосида, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитлари, муаммо ва таклифлари ўрганилмоқда.


Уларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш ҳамда доимий даромад манбаига эга бўлишлари учун кўмаклашиш мақсадида чора-тадбирлар белгиланиб, бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Бугун бошқарма бошлиғи Шоҳрухмирзо Мамажонов ўзига бириктирилган Абдуллабий қишлоғидаги Охунбобоев маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларида бўлди.

“Хонадонбай” олиб борилган ўрганишлар давомида оилалар, асосан хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.

Қайд этиш лозим ўрганишлар давомида Маъриф кўчасида яшовчи М.Ж. 2013 йилда туғилган катта фарзанди А. М.нинг саломатлигида муаммо мавжудлигини, жарроҳлик операцияси асосида даволаш лозимлигини билдирган эди. Аёлнинг мурожаатига асосан Андижон шаҳар кўп тармоқли болалар шифохонасида даволаниш учун йўлланма берилиб, 26-сентябрь куни Россия Федерациясидан ташриф буюрган кардиохирург томонидан бепул юрак операцияси амалга оширилди. Ҳозирда А.М.нинг саломатлиги жойида, мактабда ўқишини давом эттирмоқда.

Очиқ ва самимий суҳбатлар давомида бошқарма бошлиғи Шоҳрухмирзо Мамажонов ва туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Улуғбек Умаровлар ўзига бириктирилган оилаларнинг 40 нафар фарзандига ҳомийлар томонидан ҳадя этилган кийим-кечакларни топширишди.

Бундай инсонпарварлик тадбирлари Қўрғонтепа ва Избоскан туманларида ҳам ташкил этилди.

@jalaquduq_tibbiyot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев "Ёшлик-1" кони ва 3-мис бойитиш фабрикасида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


🇮🇱🇸🇾 Ливандан кейин Исроилнинг Сурияга қуруқликдан ҳужуми бошланди.

Исроил махсус кучлари зирҳли техникалар ёрдамида Голан тепаликларидан Квадана қишлоғи томон Сурия чегарасини бузиб ўтди дея хабар бермоқда ОАВлар.

Дастлабки ҳужум бир неча соат олдин бошланган ва Сурия ҳудудига камида 500 метр кирилгани хабар қилинган.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️1 МЛРД сўмлик дори воситаларини қалбакилаштираётган жиноий гуруҳ ушланди

Улар "Перацетам", "Аскорбинка" Дексаметазон" каби арзон нархдаги дориларни олиб, қадоғи ва ёрлиқларини ўзгартириш орқали қиммат нархдаги бошқа дориларни тайёрлаган. 😨

❗️Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, ишончли аптекалардан дори олинглар

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов учрашув ўтказдилар

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форумда иштирок этди

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Тоғ-кон саноати ва геология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Юсупов Урал Садуллаевич – тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Eron bilan yana durang o'ynadik !

🌍 JCh-2026 saralash, 3-bosqich | 3-tur

🇺🇿 O'zbekiston 0:0 Eron 🇮🇷

🔴 Qizil kartochka: Hardani 67


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟥 Eron futbolchisiga qizil kartochka ko`rsatildi.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Adabiyot bo‘yicha 2024-yilgi Nobel mukofotiga janubiy koreyalik yozuvchi Han Kang loyiq ko’rildi.

U tarixdagi og’riqli voqealarni ochiq-oydin yoritib, inson hayotining mo‘rtligini ko’rsatuvchi ta’sirli she’riy nasri uchun mukofotlandi.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Камбағалликдан чиқиш учун нималарга эътибор қаратиш керак? Бу бўйича мутахассислар ўзларининг шахсий фикрини билдиришди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этди

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

МДҲ мамлакатларининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бугунги таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида келишилган чоралар ҳамда дастурий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Қорақалпоғистон транспорт вазири тайинланди

Парахат Каипбеков республика транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Парахат Каипбеков шу кунгача “ҚҚавтотеххизмат” МЧЖ бош директори бўлган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари лавозимида ҳам фаолият олиб борган.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Илк бор республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси «THE»нинг рўйхатидан жой олди

Буюк Британиянинг нуфузли «Times Higher Education» халқаро рейтинг ташкилоти «World University Rankings-2025 TOP-1000» олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Андижонда Оникс анҳорга тушиб кетди

Айтилишича, рулда аёл киши бўлган, бошқарувни йўқотиб анҳорга тушиб кетган. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ЙҲХБ расмий изоҳ берди.

Унга кўра, бугун, 8 октябрь куни соат 14:00ларда Андижон шаҳрининг Ю.Отабекова ҳамда Шаҳидтепа кўчалари кесишган чорраҳа олдидаги овқатланиш шаҳобчаси автотураргоҳидан 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.О. (аёл) ўзининг “Оникс” русумли транспорт воситасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ушбу жойдаги анҳорга тушиб кетган.

Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етмаган. Транспорт воситаси махсус теҳникалар ёрдамида анҳордан чиқариб олинган.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қуёш панели ўрнатишга мажбурлаганга чора кўрилади — Энергетика вазири

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов қуёш панели ўрнатишга мажбурлаган, электр энергиясини узиб қўйганларга чора кўрилишини айтмоқда.

Вазирга кўра, агар кимдир шундай ҳолатга дуч келса, шахсан Энергетика вазири қабулхонасининг 99871-231-14-41 рақамига қўнғироқ қилиши мумкин.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


9 ойда “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушгани маълум бўлди

Шу йилнинг январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га энг кўп мурожаатлар Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан келиб тушган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу йилнинг январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 9 миллион 958 минг 507 та мурожаат қайд этилди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Жумладан, бажарилган чақирувларнинг аксарияти, яъни 7 миллион 107 минг 703 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек сурункали касалликлар – 2 миллион 531 минг 699 та ва туғруқлар – 64 минг 446 тани ташкил қилди.

Энг кўп мурожаатлар:

— Фарғона вилояти — 1 040 546 та;

— Андижон вилояти — 1 013 131 та;

— Тошкент шаҳри — 1 007 327 та;

— Тошкент вилояти — 933 600 та;

— Наманган вилояти — 905 000 та қайд этилган.


Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz


Бош прокуратура ва олий таълим мусасаси ўртасида меморандум имзоланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида мамлакатда яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш борасида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандум доирасида, яширин иқтисодиёт кўламини баҳолашнинг миллий методикасини ишлаб чиқиш, яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлган соҳалар ва тармоқларда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда профессионал ва рақобатбардош кадрларни тайёрлаш каби вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, Департамент органларида университет магистрантлари, таянч докторантлари ва тадқиқотчилари стажировкасини ташкил этиш ҳамда миллий ва халқаро конференция, анжуманларни ҳамкорликда ўтказишга келишилди.

Каналга обуна бўлинг ➡️https://t.me/sharq24uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.